Чирчиқда мутасаддилар ҳамкорлигида саховат тадбирлари ўтказилмоқда

08.06.2020, 15:28

Чирчиқда мутасаддилар ҳамкорлигида саховат тадбирлари ўтказилмоқда

Халқ манфаатлари устунлигини таъминлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш каби эзгу ишларга бош қўшиш турли соҳаларда  меҳнат қилаётган раҳбар ходим, депутат, қолаверса, ўзини шу юрт фарзандиман деб билган ҳар  бир фуқаронинг инсонийлик бурчидир.

Чирчиқ шаҳар 1-митти туман 14-уй, 77-хонадонда истиқомат қилувчи фуқаро, 2- гуруҳ ногирони Сабура Азимовадан келиб тушган мурожаатга Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги, Ички ишлар бўлими ҳамда халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Ғофуржон Муҳаммедовни ҳам бефарқ қолдирмади. Сабура ая кўп қаватли уйнинг таъмирга муҳтож хонадонида турмушдан қайтган қизи ва унинг икки нафар фарзанди ҳамда вафот этган ўғлининг икки нафар жами 4 нафар набиралари билан истиқомат қилиб келади.

Бугун мазкур хонадонда мутасаддилар ташаббуси ҳамда ҳомийлигида  “Global trans qurilish-montaj”  МЧЖ  томонидан таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.

Мана шундай эзгуликларга бош қўшиш, халқимизнинг яшаш шароитини янада яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар кўлами кун сайин ортиб бормоқда.

  • Кўрилди
    1078
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+