Депутат ташландиқ, қаровсиз қолган гаражлар ўрнига замонавий автотураргоҳ ташкил этиш таклифи билан чиқди

19.06.2020, 12:32

Депутат ташландиқ, қаровсиз қолган гаражлар ўрнига замонавий автотураргоҳ ташкил этиш таклифи билан чиқди

Халқ депуталари Самарқанд шаҳар Кенгаши депутати Акмал Асадов шаҳарнинг “Шодлик” маҳалласи  муаммоларини ўрганди.

Мазкур маҳалла раиси Ф.Содиқов билан бўлган мулоқотлар чоғида С.Бухорий, Тонг, Амир Темур, Али Қушчи кўчалари ва 28 та ички йўллар таъмирталаб эканлиги, ёз фаслида чанг, тупроқ, қишда эса, лой бўлиши ойдинлашди. Маҳалла ҳудудидаги ички йўллар атрофига 3800 метр масофадаги бетон ариқлар ҳамда 5,2 км асфалть қопламаси ётқизилиши кераклиги маълум бўлди.

Шунингдек, маҳалла ҳудудидаги аҳолига тегишли гаражлар масаласи ҳам муаммо бўлиб турибди. Чунки гаражлар жойланган ҳудуд ташландиқ, қаровсиз ҳолатга келиб қолган. Бу ерга айрим кимсалар томонидан чиқиндилар ташлаб кетилаётганлиги натижасида маҳалла фуқароларининг ҳақли эътирозларига сабаб бўляпти. Шу сабабли  гаражлар ўрнига замонавий автотураргоҳ ва авто ювиш шаҳобчаси ташкил этиш бўйича таклифлар ўртага ташланди.

Акмал Асадов мазкур масалалар юзасидан мутасадди ташкилотларга депутатлик сўрови чиқарадиган бўлди.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    606
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+