Хоразмда депутатлик гуруҳининг биринчи ярим йилликдаги фаолияти танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди

10.07.2020, 15:19

Хоразмда депутатлик гуруҳининг биринчи ярим йилликдаги фаолияти танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди

Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда партия вилоят Кенгашидаги депутатлик гуруҳининг 2020 йилнинг I-ярим йилликдаги фаолияти сарҳисоб қилиниб, 2020 йилнинг II-ярим йилликка мўлжалланган иш режаси тасдиқланди.

Ҳисоботда таъкидланишача, жорий йилнинг ўтган олти ой давомида партия депутатлари томонидан тегишли ташкилот ва идоралар раҳбарларига жами 480 та депутатлик сўрови юборилган. Мазкур сўровларга баъзи мутасаддилар юзаки жавоб беришган бўлса, бу борада депутатлар томонидан ўз вақтида ташкилот раҳбарларига тегишли тартибда огоҳлантириш берилган.

Муҳокамалар жараёнида партия депутатлик гуруҳи аъзолари давлатимиз раҳбарининг қарор ва фармонлари ижросини таъминлашда, айниқса аҳоли муаммоларини ўрганишда фаоллик кўзга ташланмаганлиги, қатъий назорат ўрнатилмаганлиги танқидий таҳлил қилинди ва уларга огоҳлантириш берилди.

- Бугунги кун депутати ҳар соҳада илғор, замон билан ҳамнафас, ўзининг ташаббуси ва ташкилотчилиги билан фаолиятини олиб бориши, сайловчиларига берган ваъдасини ўз вақтида бажариши, халқ дарди билан яшаши, айниқса, пандемия сабаб эълон қилинган карантин шароитида янада масъулиятли бўлиб ишини мақсадли ташкил қилиши шарт, - дейди Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашидаги O’zLiDeP  депутатлик гуруҳи раҳбари М.Мадримов. - Ўз навбатида Президентимиз томонидан чиқарилаётган фармон ва қарорларнинг мазмун-моҳиятини аҳолига тўлиқ етказиш, жойлардаги муаммоларга ечим топиш юзасидан қонун лойиҳаларига таклифлар бериш, ўзининг билими ва салоҳияти билан аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва аҳоли бандлигини таъминлашга кўмаклашиши ҳам зарур.

Шунингдек, депуталарнинг бугунги кундаги энг муҳим вазифаларидан бири жойларда, савдо расталари ва бозорларда, тиббиёт муассасаларида аҳолини санитария ва гигиена қоидаларига қатъий  амал қилинаётгани, аҳолини уйда қолишга ва албатта мақсадсиз кўчага чиқмасликка чорлаш, карантин қоидаларига қатъий амал қилишларини таъминлашга кўмаклашиш ва бунда албатта депутатлик фаолиятини ҳам биргаликда самарали олиб бориш зарурлиги ҳам таъкидланди.

Депутатлар кўтарилган масалалар юзасидан 2-чорак учун ишлаб чиқилган иш режаларига қўшимчалар киритиш бўйича ҳам ўз таклифларини бердилар. Жумладан, аҳоли ва тадбиркорлар томонидан келиб тушаётган кўплаб мурожаатларга асосан жойларда давлат хусусий шерикчилик асосида қурилаётган ва режалаштирилаётган мактабгача таълим ташкилотлари ҳолатини ўрганиш мақсадида вилоят мактабгача таълим бошқармаси ҳисоботини эшитиш, мактабни тугатаётган ўқувчиларнинг олий таълимга қамров даражаси ва уни ошириш борасида мавжуд муаммоларни ўрганиш мақсадида вилоят халқ таълими бошармаси хисоботини эшитиш борасида таклифлар билдирилди.

Учрашув якунида депутатлар бир овоздан жойлардаги муаммоларни чуқур таҳлил қилиш, масалаларни сессия кун тартибига киритиш, депутатлик сўрови кам чиқарган депутатларнинг ўз устида ишлашлари лозимлигини айтиб, галдаги вазифаларни белгилаб олдилар.

                                                                                                                                                                           Умид Нурметов,

O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

Сиёсий таълим ва депутатлик гуруҳлари

билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    728
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+