Тўрақўрғонлик фермер, O‘zLiDeP депутати эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва 150 қоп буғдой тарқатди

15.07.2020, 17:11

Тўрақўрғонлик фермер, O‘zLiDeP депутати эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва 150 қоп буғдой тарқатди

O'zLiDeP Наманган вилояти Кенгаши аёллар бўлими ташаббуси билан "Ҳар бир оила тадбиркор" дастурида белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан "Намунали томорқачи" мавзусида онлайн маҳорат дарслари ташкил этилмоқда.

Навбатдаги маҳорат дарслари тажрибали томорқачи "Каримов Ёқубжон саховати" фермер хўжалиги раҳбари, Халқ депутатлари Тўрақўрғон туман Кенгаши депутати Юлдузхон Каримова томонидан ташкил этилди.

Онлайн сабоқда ердан мўл ҳосил олиш борасида тажрибалар ўргатилди. Маълумот ўрнида айтиш керакки, Ю.Каримова буғдойдан кейинги 60 гектарли ер майдонига такрорий экин учун  витаминларга бой дуккакликларни экиб, парваришламоқда.   10 гектар ерда ер ёнғоқ, 15 гектар ерда мош, 5 гектарида бачка, 2 гектарида  эса ловия етиштирилмоқда.

Қолаверса, намунали томорқачи сифатида 50 нафар хотин-қизларни иш билан таъминлаган. Бундан ташқари, депутат Ю.Каримова Тўрақўрғон тумани Шовон маҳалласида яшовчи эҳтиёжманд оилалар хонадонларини таъмирлаш учун қурилиш материаллари ва бирламчи озиқ-овқат маҳсулотларини ҳомийлик асосида етказиб берди.

Сарой маҳалласида яшовчи кўмакка муҳтож оилаларга 150  қоп буғдой тарқатиб, саховат кўрсатди.

  • Кўрилди
    3380
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+