Қумқўрғонда депутат ташаббуси билан 100 та хонадонга сув қувури тортилди

16.07.2020, 16:54

Қумқўрғонда депутат ташаббуси  билан 100 та хонадонга сув қувури тортилди

Карантин бўлишига қарамай, O'zLiDeP депутатлари ўз ишини тўхтатгани йўқ. Сайловчичлари муаммоларига ечим топиш, уларга кўмак бериш учун амалий ишларга қўл уришмоқда.

Мисол учун, O'zLiDeP Жарқўрғон туман Кенгаши депутати Ў. Давлатов тумандаги «Оби ҳаёт» маҳалласидаги ички йўлларни таъмирлатишга кўмаклашди. Анчадан буён нотекис, йўловчилар учун ноқулайлик туғдираётган йўлга тошли қум ётқизилиб, текис ҳолга келтирилди.

Депутатларимизнинг беминнат ёрдами шерободликларни ҳам четлаб ўтмади. Яқинда туман кенгаши депутати Ахматқул Ботировнинг саъй-ҳаракати билан «Хўжакия» маҳалласининг 3 та ички кўчаси ҳам ҳашар йўли орқали тош ётқизилди.

— Туманимиздаги «Ўзбекистон беш йиллиги» маҳалласидаги аҳоли кўп йилларки, ичимлик суви танқислигидан азият чекишарди, — дейди ЎзЛиДеП Қумқўрғон туман Кенгаши раҳбари А.Мусаев. — Улар туман кенгаши депутати Шерзод Умидовга мурожаат қилишгач, унинг ташаббуси билан бу муаммо ижобий ҳал қилинди. Депутат бир нечта ҳомийларни бирлаштиришга муваффақ бўлди ва уларнинг ёрдами билан 1 километр масофага 15 миллион сўмлик сув қувури тортилди. Бу хайрли иш натижасида 100 та хонадонга ичимлик суви кириб борадиган бўлди.

Бундан ташқари, депутатларимиз шу кунларда кўмакка муҳтож оилаларга озиқ-овқат, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ҳам тарқатилишида фаоллик кўрсатишмоқда.

O'zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    892
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+