Катта тўйга муносиб тўёна билан

28.08.2020, 09:40

Катта тўйга муносиб тўёна билан

Мамлакатимиз бўйлаб катта байрам руҳи  ҳукмрон. Тўйга тўёна билан деганларидек, “Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, Жонажон Ўзбекистоним” шиори остида  қаршиланаётган  Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши ходимлари, халқ депутатлари вилоят ва туман (шаҳар) Кенгашлари депутатлари, БПТ фаоллари иштирокида аҳоли мурожаатлари юзасидан бир қатор амалий ишлар, тадбир ва учрашувлар ташкил этмоқдалар.

Жиззах шаҳри. Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашида 11 нафар O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари фаолият олиб бормоқда. Энг азиз ва энг улуғ байрам арафасида фаол ва жонкуяр  депутатлардан бири Абдулазиз Хужаков ташаббуси билан шаҳардаги Турон маҳалласидаги Аббос Ҳазратқулов кўчасига тўлиқ асфальт ётқизилди.

Мазкур кўчада ободончилик ишлари бундан икки йил олдин бошланиб, охирига етказилмай қолиб кетган эди. Кўчада истиқомат қилаётган аҳоли бу муаммо юзасидан бир қатор мутасадди ташкилот вакилларига мурожаат қилиб кўришди. Натижа бўлмагач, кузнинг ёғин-сочин ойлари яқинлашиб қолганидан хавотирга тушган аҳоли ўзлари ишонч билдирган депутатга мурожаат қилишга қарор қилишди. Ўз фаоллиги, жонкуярлиги билан сайловчилар ишончини қозонган ёш депутат бу масалани ижобий ҳал қилишга астойидил киришди. Бир қанча депутатлик сўровлари чиқарилди. Ниҳоят байрам арафасида кўчанинг чала қолиб кетган 174 метр қисми тўлиқ асфальт қилинди.

Яна бир депутат Шавкат Азимов ташаббуси билан мутасадди ташкилот вакилларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари шаҳарнинг “Қассоблик” маҳалласидаги эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олишди. Тадбир давомида маҳалладаги кам таъминланган оилаларни камбағалликдан чиқариш мақсадида уларга тижорат банкларидан унча катта бўлмаган миқдордаги кредит маблағларини олишга кўмаклашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Уларга оилавий шароитларидан келиб чиққан холда паррандачилик, чорвачилик йўналишлари бўйича “Ҳар бир оила тадбиркор” Давлат дастуридаги имтиёзли кредит олиш тартиби тушинтирилди. Учрашув давомида Алишер Мусурмонов, Барно Нийатқулова, Даврон Миталибов, Юнус Алиқуловлар  кредит олиш истагини билдиришди.

Кредит олиш истагини билдирган фуқароларга шу ернинг ўзида АТ “Халқ банки” Жиззах шаҳар филиали ходимлари томонидан керакли хужжатлар тақдим этилиши билан кредит ажратилиши маълум қилинди.   

Фориш тумани. Тумандаги 18-сонли Мусиқа ва санъат мактаби  мажлислар залида O’zLiDeP Фориш тумани Кенгаши ходимлари, Махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошланғич партия ташкилоти фаоллари ҳамда "Ёшлар қаноти"  гуруҳи аъзолари билан ҳамкорликда карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда “Ёшлар – келажагимиз пойдевори” деб номланган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

“Ватан менга нима берди деб эмас, балки мен ватанга нима бердим?”, деб ёниб яшаётган форишлик ёшлар таклиф қилинган мазкур тадбирда 3 киши партия аъзолигига қабул қилинди. Фаол йигит-қизларга O'zLiDeP Фориш туман Кеннгашининг эсталик совғалари топширилди.

Шароф Рашидов тумани. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари Бахтиёр Орипов, Мелиқўзи Омонлиқовлар “Қизлартепа” ва “Қатортол” маҳалла фуқаролар йиғинларида Халқ депутатлари вилоят Кенгаши 8 сессиясида кўриб чиқилган масалалар юзасидан учрашув ташкил этдилар. Учрашувда МФЙ раис ва мутахассислари ҳам иштирок этдилар. Учрашув давомида пандемия шароитида ишлаш, санитария-гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилиш, маҳалла ва хонадонлар ободончилиги масалалари билан бирга  аҳоли томонидан кўтарилган бир қатор муаммолар ҳам муҳокама қилинди. Уларни ҳал қилиш юзасидан ўзаро келишиб олинди. Айни пайтда мазкур мурожаатлар  депутатлар назоратига олинди.

Ғаллорол тумани.  Халқ депутатлари Ғаллаорол  туман Кенгашида 9 нафар O'zLiDeP гуруҳи аъзолари фаолият олиб бормоқда. Байрам арафасида фаол депутатлардан бири  Фазлиддин Акмирзаев ташаббуси билан 25 нафар хотин-қизлар “Zarbdor Textile” МСЖ тўқимачилик корхонасига ишга жойлаштирилди. Ҳамкор ташкилотлар билан келишган ҳолда уларнинг ишга бориб келишлари учун автобус қатнови ҳам йўлга қўйилди

Шунингдек, тумандаги “Лалмикор” МФЙда истиқомат қилувчи 20 та кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларга маҳаллий тадбиркорлар томонидан 15 донадан товуқ ва олтита хонадонга 2 бошдан қўй  берилди.

                                   O'zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

 Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    632
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+