O‘zLiDeP Ёшлик талабалар шаҳарчаси Кенгаши “Ёшлар қаноти”нинг ҳисобот конференциясини ўтказди

23.09.2020, 12:12

O‘zLiDeP Ёшлик талабалар шаҳарчаси Кенгаши “Ёшлар қаноти”нинг ҳисобот конференциясини ўтказди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши мажлислар залида O‘zLiDeP Ёшлик талабалар шаҳарчаси Кенгаши “Ёшлар қаноти”нинг навбатдаги Конференцияси ўтказилди.

Конференцияда ташкилотнинг ўтган йиллар давомидаги фаолияти  юзасидан ҳисоботи эшитилди ва келгусида партия ташкилоти олдида турган долзарб вазифалар белгилаб олинди.

Конференцияда ёшлар фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, Жамоатчилик аъзолари ва партия фаоллари иштирокида муҳокама қилинди.

Унда ёш авлод вакилларининг тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун янада кенгроқ имконият яратиш, уларнинг инновацион ғояларини қўллаб қувватлаш мақсадида “Ёшлар инновацион кластерлари” фаолиятини йўлга қўйиш, маълум касб-ҳунарга, тажриба ва кўникмага эга бўлмаган ёшларнинг ўз қизиқишлари доирасида ҳунар ўрганишига кўмаклашиш, шунингдек, ёшлар ўртасида ишсизликни камайтириш мақсадида “Келажакка касб-ҳунар билан” лойиҳасини амалга ошириш каби қатор вазифаларни амалга ошириш кўзда тутилган.

Тадбирда O'zLiDeP Тошкент шаҳар кенгаши конференциясига иштирок этадиган делегатлар сайлаб олинди.  Конференция сўнгида  партия фаолиятини тарғиб қилишда фаоллик кўрсатиб келаётган ёшларга партиянинг ташаккурномаси берилди.

O'zLIDeP Тошкент шаҳар кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    767
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+