O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгашининг ўтган давр фаолиятидаги ишлар мақсадли ташкил этилдими?

24.09.2020, 17:29

O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгашининг ўтган давр фаолиятидаги ишлар мақсадли ташкил этилдими?

O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгашининг III Мажлиси бўлиб ўтди. Онлайн видеоконференц алоқа шаклида ташкил этилган мазкур йиғилишда партия вилоят Кенгаши раиси Ислом Файзуллаев партия вилоят Кенгаши томонидан “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Давлат дастури доирасида партиянинг Комплекс чора-тадбирлар дастури ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишларни танқидий-таҳлилий сарҳисоб қилган ҳолда галдаги устувор вазифаларни белгилаб олишга алоҳида аҳамият қаратди.

Унда партия тузилмалари томонидан ўтган даврда қилинган ишлар сарҳисоб қилинар экан, барча вазифалар, ишлар кўлами аввало мамлакатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга мурожаатномаси доирасида берилган муҳим топшириқлар асосида ташкил этилганлиги таъкидлаб ўтишимиз зарур.

Шу ўринда ҳақли савол туғилади. Бугун сарҳисоб қилинаётган партиянинг ўтган даврдаги фаолиятида ишлар мақсадли ташкил этилдими?, бу борада нималарга эришди?, қайси масалалар эса ҳалигача ўз ечимини кутиб келмоқда, пандемия шароитида ишни ташкил этишда қайси жабҳада оқсаш сезилди?

Таъкидланганидек, партия тизимида кадрлар билан ишлаш, партиянинг кадрлар захирасини шакллантириш ва уларнинг малакасини ошириш, партия сафини билимли, ташкилотчи ва ватанпарвар ёш кадрлар билан тўлдириш масаласи ҳар доим энг устувор вазифалардан бўлиб келган ва ҳисобот даврида ҳам ушбу йўналишда салмоқли ишлар амалга оширилган.

Таҳлилларга кўра, жорий йилнинг 8 ойи давомида партия аъзолари сони 46 787 нафардан 47 510 нафарга етган. Ушбу давр давомида партия сафига умумий ҳисобда 723 нафар аъзолар қабул қилинган.

Сиёсий таълим ва партиянинг депутатлик бирлашмалари билан ишлаш фаолияти партиянинг энг  муҳим йўналишларидан саналади.

Айни пайтда Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида 143 нафар депутат фаолият олиб бормоқда. 2020 йилнинг 8 ойи давомида Халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳи ва аъзолари томонидан жами 618 та депутатлик сўрови ижро органлари мансабдор шахсларига юборилди. Ўтган давр мобайнида Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳлари йиғилишларида 251 та масала кўриб чиқилиб, доимий комиссиялар йиғилиши кун тартибига 98 та, вилоят, туман (шаҳар) сессиялари кун тартибига 79 та масала киритилди. Киритилган масалалар бўйича 93 та доимий комиссиялар ҳамда 65 та Кенгаш сессиялари қарорлари чиқарилди.

Йиғилишда шунингдек, “Аёллар қаноти” ва “Ёшлар қаноти” томонидан амалга оширилган ишлар ва келгусида ушбу йўналишларда ишлаш механизмини янада ривожлантириш, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган аҳолининг муаммо ва таклифларини ўрганиш, ҳал қилиш чораларини кўриш ва тадбиркорликка кенг жалб қилиш вазифалар тургани ҳам алоҳида таъкидланди.

Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган йиғилишда партиянинг шаҳар ва туман кенгашларидаги ходимлари, партиянинг жамоатчилик асосидаги раис ва раис ўринбосарлари, фаоллар бу борада ўзларининг таклиф-мулоҳазаларини билдирди. 

Нилуфар Джаббарова,

O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

Сиёсий таълим сектори раҳбари

  • Кўрилди
    206
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+