Андижонда партия фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган тадбирлар давом этмоқда

30.09.2020, 15:25

Андижонда партия фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган тадбирлар давом этмоқда

Аввал хабар берганимиздек, O’zLiDeP Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси сектор мудири Сардорбек Марипов раҳбарлигидаги партия вилоят Кенгаши мутасаддиларидан тузилган ишчи гуруҳ жойларда партия ишини натижали ташкил этиш, БПТлар фаолияти самарадорлигини ошириш, аъзолик бадаллари юзасидан йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш мақсадида жойларда ўрганиш тадбирларини олиб бордилар.

“Агробанк” Улуғнор туман филиали қошида ташкил этилган қуйи тузилма айни кунга қадар 20 нафар сафдошни атрофига бирлаштирган. Тарғибот тадбири ўзини оқлади. Мазкур банкнинг яна 10 нафар ходими партия аъзолигига шу куннинг ўзидаёқ қабул қилингани қувончли албатта.

Олтинкўл тумани, “Хўжа” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган “Диёра” хусусий мактабшача тълим муассасаси қошида ташкил этилган бошланғич партия ташкилотида ўтказилган тарғибот тадбиридан сўнг сафдошларимиз сони 10 нафарга ортди. Аъзолик бадаллари бўйича мавжуд камчиликларга барҳам берилди.

-Бўстон туманидаги ўрганишларимиз фаолиятида сусткашликка йўл қўяётган таянч бўғинлардан бошланди, - дейди ишчи гуруҳ раҳбари Сардорбек Марипов. – Берилган зарурий амалий кўмаклар ўзини оқлашига ишондик. Тумандаги илғор фермерлар билан учрашувларимиздан кўзланган асосий мақсад эса уларнинг айни пахта- йиғим вақтидаги фидойи меҳнатларини имкон қадар рағбатлантиришга хизмат қилди.

Жумладан, туманнинг “Деҳқонобод” маҳалласидаги “Илҳомжон” фермер хўжалиги биринчилардан бўлиб белгиланган режани ортиғи билан бажарди. Хўжалик қошидаги партия қуйи тузилмаси аъзоларининг бу йўлдаги меҳнатлари таҳсинга сазовор. Фермер хўжалик раҳбари ҳамда БПТ раисига топширилган O’zLiDeP ташаккурномалари ва эсдалик совғалари оз бўлса-да меҳнатларининг рағбати бўлди.

Хожимуҳаммад ХАСАНХОНОВ,

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

аппарат раҳбари.

  • Кўрилди
    441
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+