O’zLiDeP Асака туман Кенгаши томонидан “Янги Ўзбекистон - янгича дунёқараш” шиори остида тадбир ташкил этилди

17.11.2020, 14:58

O’zLiDeP Асака туман Кенгаши томонидан “Янги Ўзбекистон -  янгича дунёқараш” шиори остида тадбир ташкил этилди

Айни кунларда Андижон вилоятининг барча жойларида “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остида маънавий-тарғибот тадюирлари давом этмоқда. Албатта, O’zLiDeP вилоят, шаҳар, туман кенгашлари томонидан ҳам мазкур тадбирларни ўтказилишида илғор ташаббуслари илгари сурилмоқда.

 Ана шундай тадбирлардан бири Асака туманидаги 5-умумтаълим мактабида бўлиб ўтди. O’zLiDeP Асака туман Кенгаши томонидан таълим муассасаси билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда Ўзбекистоннинг янги тараққиёт босқичи, мамлакатимизда таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, хотин-қизлар ва ёшларни қўллаб-қувватлашдаги инновацион ёндашувларга алоҳида эътибор қаратилди. Унда сўз олган халқ депутатлари маҳаллий кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, тумандаги фаол бошланғич партия ташкилотлари раислари ҳамкорликдаги ишлар самарасини жамият кўзгусида намоён эта билиш зарурлигини алоҳида таъкидладилар.

-Ўзбекистоннинг янги тараққиёт босқичига қадам қўйганини бугун ҳаётимизнинг ҳар бир кунидаги улкан ўзгаришларда яққол кўряпмиз, - дейди мактаб директори  Насибахон Нишонова. – “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” дегани оддий сўзлар тизилмаси эмас. У аслида амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишларининг ифодасидир. Бугун партия ҳамнафаслигида ўтказилаётган тадбирдан кўзланган мақсад мамлкатимизда эзгу мақсад йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказишдир.

Тадбир давомида иқтидорли ўқувчилар томонидан тайёрланган кўргазма намойиш этилди. Айниқса, ўқувчиларнинг бадиий ва спорт йўналишидаги чиқишлари йиғилганларда катта таассурот қолдирди. Якунда фаол педагог ва ўқувчиларга партиянинг ташаккурномалари ва эсдалик совғалари топширилди.

Муқаддамхон ИБРАГИМОВА,

O’zLiDeP Асака туман Кенгаши

ижрочи котиби

  • Кўрилди
    472
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+