Саховат ва кўмак - халқимизга хос фазилатдир
23.12.2020, 16:10
Инсонларни қадрлаш, кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш, ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш халқимизга хос фазилатлардан биридир.
O`zLiDeP Пайариқ туман Кенгаши депутати Лочин Казакбаев "Деҳқонобод-2" сайлов округи ҳудудидаги Истиқлол ва Деҳқонобод маҳаллаларида бўлиб, кам таъминланган ва «Темир дафтар» рўйхатида турувчи ижтимоий аҳволи оғир оилаларни яқинлашиб келаётган Янги йил байрами билан табриклаб, муаммо ва камчиликларини ўрганди.
Депутат томонидан кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва иситиш печлари тақдим этиб, хонадонларга байрам шукуҳини олиб кирди.
Чиндан ҳам бугунги кунда олиб борилаётган хайрли ишлар, эҳтиёжманд оилаларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликлар ҳеч бир инсон меҳр ва эътибордан четда эмаслигидан далолат беради.
O`zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Қўрғонтепада қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан самарали фойдаланиш ҳолати таҳлил қилинди
26.01.2024, 16:22
-
Депутат кўмагида аҳоли хонадонларига ичимлик суви етиб бормоқда
26.01.2024, 11:59
-
Депутатлик эшитуви танқидий-таҳлилий руҳда ўтди
26.01.2024, 11:57
-
Бошқарма бошлиғининг ҳисоботи эшитилди
25.01.2024, 15:32
-
Зоминлик депутатлар туман электр тармоқлари корхонаси раҳбарининг ҳисоботини эшитдилар
23.01.2024, 15:15
Фикрингизни қолдиринг