Ким Ватанга содиқ бўлса...

15.01.2021, 11:33

Ким Ватанга содиқ бўлса...

O’zLiDeP Қашқадарё вилояти Кенгаши томонидан Қарши шаҳридаги Олий ҳарбий авиация билим юртида ватанпарварлик ойлиги доирасида  “Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Унда депутатлар, партия фаоллари ва жамоат ташкилотлари вакиллари Қуролли Кучларимизга салоҳиятли кадрлар тайёрлаб берувчи бу Олий ҳарбий билим юрти фаолияти билан яқиндан танишдилар. Бу каби учрашув ва мулоқотларни тез-тез ўтказиб туриш, мактаб ўқувчиларини ҳам бу ерга саёҳатга олиб келиш бўйича келишувларга эришилди.

Партия фаоллари ва депутатлар Олий ҳарбий билим юрти курсантларини Ватан ҳимоячилари куни билан муборакбод этишди.

O’zLiDeP Қашқадарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    434
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+