Мулоқотда тадбиркорларнинг муаммоларига ечим изланди
22.02.2021, 19:59
Мирзаобод туманидаги “Ойдин” маҳалласида истиқомат қилувчи Анорқулов Дониёр икки йилдирки мебел ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келади. Фаолиятини янада кенгайтириб, қўшимча 4 нафар ёшни иш билан таъминлаш учун кредит олиш учун туман халқ банкига мурожаат қилган. Бироқ, негадир унинг ушбу мурожаати анчадан бери қаноатлантирилмай келинмоқда.
Тадбиркор ва банк ходимининг юзма-юз мулоқотида мана шу муаммо ўз ечимини топиш арафасида. O`zLiDeP Мирзаобод тумани Кенгаши томонидан ўтказилган “Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти” форумида АТ “Халқ банки” туман филиали бошқарувчиси ўринбосари Зулфия Хикматова тадбиркорнинг кредит олиш учун керакли бўлган ҳужжатлари уч иш кунида ўрганиб чиқилиб, кредит ажратилишни маълум қилди.
Мулоқот жараёнида тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммоли масалалар кўриб чиқилди. Фуқаролардан Қосимов Ойбек иссиқхона ташкил этишни, Мамадалиев Ҳасан чорвачилик йўналишида, Абдуллажонов Абдумалик автомашиналарга техник хизмат кўрсатишни, Илашев Худойқул пластик ром ишлаб чиқаришни, Эшбекова Дилфуза тикувчиликни йўлга қўйишини, Шаимова Зарнигор иссиқхона ташкил этишни, Абдусалимов Хабибулло эса қишлоқ ҳўжалик техникаларига техник хизмат кўрсатиш фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида кредит олишда кўмак кераклигини маълум қилди.
“Наврўз” маҳалласида яшовчи фуқаро Нурбоева Ирода “темир дафтар” рўйҳатида туришини айтди. Ҳозирда аёллар учун ташкил этилган қисқа муддатли ўқишда ўқиб сертификатга эга бўлди. Кредит учун ҳужжат топширган бўлиб, ўз фаолиятини йўлга қўйса яна 3 нафар аёлларни иш билан таъминлаш ниятида эканлигини билдирди.
Мулоқотда кўтарилган барча мурожаатлар мутасадди раҳбарлар ва депутатлар назоратига олинди.
O`zLiDeP Сирдарё вилоят кенгаши
матбуот маркази.
Ўхшаш янгиликлар
-
Қўрғонтепада қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан самарали фойдаланиш ҳолати таҳлил қилинди
26.01.2024, 16:22
-
Депутат кўмагида аҳоли хонадонларига ичимлик суви етиб бормоқда
26.01.2024, 11:59
-
Депутатлик эшитуви танқидий-таҳлилий руҳда ўтди
26.01.2024, 11:57
-
Бошқарма бошлиғининг ҳисоботи эшитилди
25.01.2024, 15:32
-
Зоминлик депутатлар туман электр тармоқлари корхонаси раҳбарининг ҳисоботини эшитдилар
23.01.2024, 15:15
Фикрингизни қолдиринг