Депутат ташаббуси: “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар муаммолари ҳал этилди

12.04.2021, 18:39

Депутат ташаббуси: “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар муаммолари ҳал этилди

Мамлакатимизда маҳаллабай ва фуқаробай тизими асосида халқ билан мулоқот қилиш, жойлардаги муаммоларни ўрганиш ва уларнинг ечимини топиш борасида амалга оширилаётган ишлар аҳолининг турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилмоқда.

Айни шу мақсадда, Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгаши депутати Олимхон Бабаханов ташаббуси билан 30-Ғишткўприк сайлов округи ҳудудидаги “Гулпора” маҳалласи фаоллари ва 3-Сектор штаби аъзолари иштирокида уйма-уй юриб, маҳалладаги “Аёллар дафтари”га киритилган 21 нафар хотин-қизлар муаммолари ўрганилди.

Ўрганиш давомида хотин-қизлар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида 5 нафар аёллар депутат бошқариб келаётган “Art Soft Holding” компанияси ишлаб чиқариш корхонасига ишга таклиф этилди. Тегишли мутахассислар томонидан 1 нафар аёлга хуқуқий ва 2 нафар аёлларга психологик ёрдамлар берилди.

Уй шароитида тикувчилик фаолиятини амалга ошириш истагини билдирган 3 нафар аёлларга имтиёзли равишда тикув машинаси олиш учун сектор штабига хужжатлар топширилди.

“Маҳаллабай” тизимидаги бу каби амалий ишлар давом эттирилмоқда.

 

  • Кўрилди
    809
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+