“O‘zLiDeP кубоги” ғолиби аниқланди

12.04.2021, 18:46

“O‘zLiDeP кубоги” ғолиби аниқланди

Партиянинг Тошкент шаҳар Кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлими томонидан “O‘zLiDeP кубоги” лойиҳаси доирасида депутат ва ёшлар ўртасида футбол мусобақасининг финал босқичи бўлиб ўтди. 

Мазкур тадбир “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” давлат дастури ижросини таъминлаш ҳамда партия фаоллари, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ҳар томонлама жисмонан баркамол етук авлодни етиштиришда хисса қўшиш мақсадида ташкил этилмоқда.

Мусобақа якунида 4-ўрин O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши, 3- ўрин O‘zLiDeP Яккасарой туман Кенгаши, 3-ўрин O‘zLiDeP Бектемир туман Кенгаши вакилларига насиб қилган бўлса, финал ғолиби O‘zLiDeP Учтепа туман Кенгашига  “O‘zLiDeP кубоги” тантанали равишда топширилди.

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши

“Ёшлар қаноти”

  • Кўрилди
    477
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+