O‘zLiDeP Наманган шаҳар Кенгаши бўлажак тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатмоқда

02.02.2018, 17:02

O‘zLiDeP Наманган шаҳар Кенгаши бўлажак тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатмоқда

2018 йил "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили" Давлат дастурида фаол тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай ҳуқуқий-ташкилий шароитлар яратиш, тадбиркор ва ишбилармонлар, кичик бизнес вакиллари фаолияти учун кенг имкониятлар яратиб бериш вазифалари белгилаб берилди. Бу борада ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларни қийнаётган муаммолар ечимини топиб, фаолиятларини янада ривожланишига кўмаклашиш партиямиз олдидаги устувор вазифадир.

O‘zLiDeP  Наманган шаҳар  Кенгаши  ташаббуси билан шаҳардаги маданият коллежида “Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш -  жамият тараққиётининг муҳим омили” мавзусида очиқ мулоқотда шу ҳақида сўз борди. Партия фаоллари, “Ҳамкорбанк” вилоят филиали, “Zilol Fayz Invest” корхонаси, “MUGUNGHWA” ўқув маркази мутасаддилари ва коллеж битирувчилари иштирокида бўлиб ўтган тадбир эндигина фаолиятини йўлга қўяётган ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларга амалий ёрдам бериш мақсадида ташкил этилди.

– 2016 йил  16 нафар ходим билан “MUGUNGHWA” ўқув марказини очган эдик, – дейди ўқув маркази раҳбари Жўрабек Каримов. – Ёш тадбиркорлар учун яратиб берилаётган имкониятлар ва имтиёзлардан фойдаланиб, фаолиятимизни янада кенгайтирдик. Ҳозирда ходимларимиз сони 30 дан зиёд, 300 дан ортиқ тингловчиларимиз бор.

Йиғилиш давомида иштирокчиларга кредит олишда банк билан ўзаро муносабатлар ва ҳужжатларни расмийлаштириш юзасидан зарур маълумотлар берилди. Тадбир якунида иштирокчилар томонидан берилган саволларга  мутахассислар жавоб қайтаришди.

Соҳиба ГАППАРОВА,

O‘zLiDeP  Наманган шаҳар Кенгаши 

аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1322
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+