Депутат ташаббуси: O'zLiDeP депутати боғчадаги 2 та хонани таъмирлаб берди

26.04.2021, 17:10

Депутат ташаббуси: O'zLiDeP депутати боғчадаги 2 та хонани таъмирлаб берди

Алишер Рўзиев Сурхондарёнинг олис ҳудудларидан бири — Узун туманидаги 58-Телпакчинор сайлов округидан халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши депутатлигига сайланган. 14 та маҳаллани ўз ичига олган сайлов округида депутат тез-тез учрашувлар ташкил этиб келмоқда. Депутатнинг бу галги ташрифи ҳудуддаги Узун тумани “Янгийўл” маҳалласига бўлди.

Ишни кўзини билган уни эрта бошлайди. А.Рўзиев ҳам шу ақидага амал қилиб, иэрталабдан маҳалладаги 400 ўринли 5-мактабгача таълим ташкилотига борди. Ўтган галги учрашувда боғча мудираси маскандаги 2 хона таъмирталаб ҳолатда эканлиги ва уни жихозлашда ёрдам сўраганди. Бу муаммони ҳал қилиш учун А.Рўзиев вилоят мактабгача таълим бошқармасига депутатлик сўрови чиқарди. Сўров натижасида боғчанинг иккала хонасини таъмирлаш ва жиҳозлаш учун етарли маблағ ажратилди. Ҳозирда хоналар таъмирдан чиқди ва жихозланмоқда.

Депутат ташрифи чоғида таъмирланган хоналарни кўздан кечирди. Мулоқот давомида боғчанинг яна қандай муаммолари борлиги билан қизиқди. Боғча мудираси муассаса биносини иситиш учун табииий газ тармоғига уланишида амалий кўмак сўради.

Шундан сўнг, А.Рўзиев “Янгийўл” маҳалласи аҳолиси билан ҳам учрашиб, уларнинг муаммоларини тинглади. Учрашувда маҳалладаги 95 та хонадонни табиий газ тармоғига улаш, ички йўлларни таъмирлаш бўйича мурожаат қилинди. Депутат ушбу мурожаатлар юзасидан ҳам тегишли ташкилотларга сўров юборадиган бўлди.

O'zLiDeP Cурхондарё вилоят кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    524
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+