Форишликларнинг 50 йиллик муаммоси депутат кўмагида ечимини топди

26.04.2021, 17:11

Форишликларнинг 50 йиллик муаммоси депутат кўмагида ечимини топди

Айни дамда жойларда O`zLiDePдан сайланган депутатлар “Маҳаллабай” ишлаш тизими орқали аҳоли томонидан кўтарилган муаммолар ечимига алоҳида эьтибор қаратиш билан бир қаторда “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” жараёнларида ҳам фаол иштирок этмоқдалар.

Ана шундай фаол депутатлардан бири Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши депутати Бозоргул Тўраева Фориш туманидаги Э.Камолов маҳалласига борди.

Ўрганишлар давомида канализация тармоғидаги носозликлар ва электр сим ёғочларининг эскириб кетганлиги оқибатида электр энергиясидаги доимий узилишлар аҳоли учун ноқулайликлар келтираётгани маълум бўлди.

 Э.Камолов маҳалласида жойлашган марказий шифохона ва янги фойдаланишга топширилган туғруқхона комплекси канализациялари тармоғидаги чиқинди сувлари илгари аҳоли яшаш жойидан 2 км узоқликдаги “Оқава сувни йиғиш омбори”га бориб тушган ва ўша жойда зарарсизлантирилган. Бугунги кунда ушбу 2 км канализацияси тармоғи қувурлари эскириб яроқсиз ҳолга келиб қолган.

- Канализациялар тизимидан чиқарилаётган оқава сувлар “Оқава сувни йиғиш омбори”га келиб тушарди ва махсус машинада тортиб олиниб кетиларди, - дейди шу маҳаллада яшовчи фуқаролар. - Лекин ҳозирги кунда йиғилган оқава сувни махсус машина тортиб олиб кетишга улгурмаётганлиги сабабли “Оқава сувни йиғиш омбори” тўлиб тошиб кўчага оқиб кетмоқда. Бу эса авваламбор фарзандларимиз саломатлигига жиддий хавф туғдириши табиий.

Тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда муаммо жойида ўрганилиб, айрим қисмлари бартараф этилди. Қолган қисмлари босқичма-босқич амалга оширилишини депутат ўз назоратига олди.

Маҳалла раиси Навруз Назаровнинг айтишича, 1971 йилларда қурилган электр сим ёғочлари эскирганлиги сабабли жуда кўп йиллардан буён аҳолини қийнаб келаётган муаммолардан бири бўлган. Бугун депутат ташаббуси ва кўмагида маҳалла чароғон бўлди. 2  дона янги бетон устун ва 300 метрга яқин  электр симлари алмаштирилди.

Маълумот ўрнида, Фориш тумани вилоятнинг энг чекка тоғли ҳудудларидан бири бўлиб бугунги кунда туман марказида капитал таъмирлаш ва реконструкция ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Аммо капитал реконструкция ишлари давомида туманнинг канализация муаммоси ханузгача ўз ечимини тополмаётгани сабаби ҳаммамизга қизиқ.

Олим Норжигитов,

O’zLiDeP Жиззах худудий партия ташкилоти

Сиёсий таълим ва депутатлик гуруҳлари

 билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    655
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+