O‘zLiDeP фаоллари Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олишди
05.05.2021, 15:41
Ўтганларни хотирлаш, эзгу ишларини ёдга олиш, шунингдек бу ёруғ дунёда умр гузаронлик қилиб, қарилик гаштини сураётган мўътабар отахон ва онахонларимизни қадрлаш, уларга ғамхўрлик кўрсатиш халқимизга хос бўлган юксак инсоний фазилатлардан бири саналади.
Шу боис, 9 май Хотира ва қадрлаш куни, иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганлар хотирасини абадийлаштириш, бугун ҳам сафларимизда туриб, Ватанимизнинг обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган фахрийларни эъзозлаш мақсадида жойларда уруш қатнашчилари ва фронт орти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олиняпти, турли тадбирлар юксак савияда ташкил этилмоқда.
Шу муносабат билан Наманган туманидаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Маллаҳовуз маҳалласида яшовчи Абдусалом ота Раҳмонов, Намуна маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Камолжон ота Иномовлар хонадонига O'zLiDeP туман Кенгаш депутатлари, Кенгаш ходимлари ва ёшлар бошқа жамоатчилик вакиллари ташриф буюриб, уларга "Хотира ва Қадрлаш куни" муносабати билан совға-салом, озиқ-овқат маҳсулотларини топширдилар. Отахонлар билан дилдан суҳбатлашдилар. Бир гуруҳ аскар йигитлар уларга уруш жангоҳларида куйланган ҳарбий қўшиқлардан айтиб бердилар.
Кўрсатилаётган бундай эътибор учун фахрийлар дуога қўл очиб, юртимизга тинчлик-омонлик, халқимизга соғ-саломатлик, деҳқончиликларимизга барака тиладилар.
O'zLiDeP Наманган вилоят кенгаши
Матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Маданият — халқимиз, жамиятимиз қиёфаси
18.05.2024, 16:03
-
Энг фаоллари сараланяпти
18.05.2024, 15:15
-
100 нафар хотин-қизни ишли қилган тадбиркор аёл танловнинг маҳалла босқичи ғолиби бўлди
18.05.2024, 15:02
-
Шаҳрисабз туманидаги 21 та маҳалласининг ишбилармон аёллари ўзаро беллашдилар
18.05.2024, 14:24
-
Чопонликда тенги йўқ хотин-қизлар баҳслашдилар
18.05.2024, 13:43
Фикрингизни қолдиринг