Мулоқотда ёшлар учун малакали тадбиркорлар тренерлигида бепул ўқувлар ўтказиш таклифи билдирилди

20.05.2021, 18:13

Мулоқотда ёшлар учун малакали тадбиркорлар тренерлигида бепул ўқувлар ўтказиш таклифи билдирилди

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши Бизнес тузилмалари ва фермерлар билан ишлаш бўлими ташаббуси билан партия Қўрғонтепа туман Кенгаши томонидан тумандаги “Информацион  технологиялар Академияси” масъулияти чекланган жамиятида “O’zLiDeP – тадбиркорга қанот!” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

“Мустақилликнинг 30 йиллигига тадбиркорлар сафини кенгайтирамиз!” шиори остида ташкил этилган мазкур тадбирда тадбиркорликка қизиқувчи ёшлар, партия фаоллари, депутатлар иштирок этдилар. Дастлаб сўз олган депутатлар томонидан қатнашчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшлар Саноат ва Тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти, ижро механизмлари батафсил тушунтирилди.

Бўлиб ўтган тадбирда нафақат, тадбиркорлик борасидаги билимлар оширилди, тавсиялар берилди, шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президентлигига O’zLiDePдан кўрсатиладиган номзоднинг сайловолди дастурига таклифлар ҳам билдирилди.

Хусусан, ёшлар саноат зоналарида илғорлик билан фаолият юритаётган, инвестиция олиб кираётган, намунали экспортни йўлга қўйган 30 ёшгача бўлган тадбиркор йигит-қизлар учун маълум солиқлардан белгиланган муддат билан озод этиш имкониятини бериш, хусусий тадбиркорлигини йўлга қўймоқчи бўлган ёшлар учун маҳаллий ҳокимликлар қошида малакали, салоҳиятли тадбиркорлар тренерлигида бепул ўқув машғулотлари ташкил этиш бўйича билдирилган таклифлар масъуллар томонидан ёзиб олинди.

Давра суҳбати якунида масъулияти чекланган жамиятнинг 30 нафардан ортиқ ишчи-ходимлари O’zLiDeP сафига қабул қилиниш истагини билдирдилар.

Ҳурриятхон АБДУРАСУЛОВА,

O’zLiDeP Қўрғонтепа туман Кенгаши

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    813
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+