“Ҳар йили ички йўлларнинг икки ёки учтаси дастурга киритилса, қолгани навбат ёки ҳомий кутиб тураверади”...

21.05.2021, 16:38

“Ҳар йили ички йўлларнинг икки ёки учтаси дастурга киритилса, қолгани навбат ёки ҳомий кутиб тураверади”...

O’zLiDeP Избоскан туман Кенгаши томонидан туман ҳокимлигида “O’zLiDeP халққа ҳамнафас!” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. “Мустақилликнинг 30 йиллигига O’zLiDeP билан!” шиори остида ташкил этилган мазкур тадбирда партия фаоллари, депутатлар иштирок этдилар. Дастлаб сўз олган партия вилоят кенгаши аппарат раҳбари Ҳожимуҳаммад Хасанхонов жорий йилда олдимизда турган муҳим сиёсий воқеликка тайёргарлик жараёнларига янада масъулият билан ёндашиш зарурлигини, бунда партия фидойиларининг фаоллиги ҳар қачонгидан муҳимлигини алоҳида таъкидлади.

-Бугунги тадбир баҳс-мунозараларга бой ўтганлиги билан аҳамиятли бўлди, - дейди халқ депутатлари туман кенгаши депутати Азизбек Даминов. – Айниқса, партиямиздан кўрсатиладиган номзоднинг сайловолди дастурига билдирилган таклифлар бўйича қизғин тортишувлар барча соҳада муаммолар ҳамон мавжудлигини кўрсатиб берди. Масалан, ички йўлларнинг таъмирланиши, асфальтланиши бўйича Давлат дастурига киритиладиган миқдор ортиши таклифини бердим. Негаки, қишлоқ жойларда ички йўлларнинг ҳолати бирдек намунали эмас. Ҳар йили уларнинг икки ёки учтаси дастурга киритилса, қолгани навбат ёки ҳомий кутиб тураверади. Бу билан аҳоли қийналади, холос. Бу каби таклифлар мутасаддилар томонидан ёзиб олинди.

Зуҳрахон ҲАЙДАРОВА,

O’zLiDeP Избоскан туман Кенгаши

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    562
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+