Депутатлик эшитуви: Булоқбоши туман тиббиёт бирлашмасида қандай муаммолар бор?

24.05.2021, 17:22

Депутатлик эшитуви: Булоқбоши туман тиббиёт бирлашмасида қандай муаммолар бор?

Булоқбоши туманидаги мавжуд 144 503 нафар фуқарога тиббий хизмат кўрсатувчи туман тиббиёт бирлашмаси тасарруфида кўп тармоқли марказий поликлиника ва унинг Андижон шаҳарчадаги филиали, 3 та оилавий поликлиника, 5 та  қишлоқ оилавий пункти, 1 та марказий касалхона, юқумли касалликлар бўлими, 1 та тез ёрдам бўлими ва унинг 6 та шохобчаси хизмат кўрсатиб келади. 2020 йил давомида туман тиббиёт бирлашмасига қарашли даволаш профилактика муассасаларига “Саломатлик-3” лойиҳаси доирасида жами 1 465 034 сўмлик тиббий жиҳозлар келтирилган.   Шунингдек, бюджет маблағлари, Инқирозга қарши маблағлар, Мурувват маблағи, марказлашган маблағлар ҳамда пуллик хизмат маблағлари ҳисобидан бепул дори-дармон ва боғлов материаллари билан таъминланган.

Бироқ ўтган давр мобайнида туман тиббиёт бирлашмаси томонидан мазкур йўналишлардаги ишлар қай тарзда самарадор бўлди, тиббиётдан туман аҳли қай даражада мамнун, деган ҳақли саволларга O’zLiDeP Булоқбоши туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳининг йиғилишида батафсил жавоблар берилди. Туман тиббиёт бирлашмаси мутасаддисининг ҳисоботи аввалида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 сентябрдаги “Давлат тиббиёт ташкилотлари ҳамда Республика аҳолисини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар хусусида ахборот берилди.

-Тан олиш керак, жойлардаги ўрганишларимиз давомида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида сифатли тиббий хизмат кўрсатишда  айрим  камчиликлар мавжудлигига гувоҳ бўламиз, - дейди халқ депутатлари туман кенгаши депутати Ш.Каримов. – Масалан, УЗИ ва ЭКГ аппарати, компьютер етишмовчилиги бор. Бундан ташқари, айрим ҳудудларда, биринчи ёрдам дори воситаларида ҳам узилишлар кузатилади, тиббий пахта, бир марталик перчаткалар таъминоти қониқарли эмас, оилавий  поликлиникаларда  аэрозол аппарати, барча муассасаларда лабараториялар учун реактивлар (қанд касаллигига текшириш учун ва биохимик текширувга)  етишмайди. Мазкур камчиликларни бартараф бўйича мутасадди билан ҳамкорликда тизимли иш ташкил қилиш режасини ишлаб чиқдик. Тегишли тартибда биз ҳам депутатлик сўровлари орқали муаммоларнинг ҳал этилишида, албатта, туман тиббиёт бирлашмасига елкадош бўламиз.

Йиғилишда депутатлар сайловчилари томонидан билдирилаётган барча саволларга жавоблар олдилар.

Мирзоҳид ПАРПИЕВ,

O’zLiDeP Булоқбоши туман Кенгаши

аппарат раҳбари.

  • Кўрилди
    527
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+