Ўқитувчи ва талаба ёшлар Сайловолди дастур учун таклифлар билдирди

24.05.2021, 17:24

Ўқитувчи ва талаба ёшлар Сайловолди дастур учун таклифлар билдирди

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши ташаббуси билан Андижон Машинасозлик институтида тарғибот тадбири бўлиб ўтди. “Мустақилликнинг 30 йиллигига  O’zLiDeP билан!” шиори остида бўлиб ўтган тадбирда факултетлараро экскурсия ташкил этилиб, хайрихоҳлар рўйхати шакллантирилди.

Суҳбатлар давомида жорий йилда бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий жараён хусусида фикр алмашилди. Сайловолди дастур учун таклифлар ўртага ташланди. Хусусан, ёшлар ва ижтимоий соҳа масалалари бўйича банди юзасидан ташаббуслар илгари сурилди.

-Талаба ёшлар учун “хориж” стипендиясини жорий қилиш таклифи муҳокамага бой бўлди, - дейди  O’zLiDeP вилоят Кенгаши Ёшлар қаноти бўлими мудири Элёрбек Авулов. – Мазкур стипендия ҳисобига чет тилларини мукаммал ўзлаштираётган талабларнинг маълум нафарига ҳар йили танлов орқали ўқишнинг бир йилини хориждаги худди шундай нуфузли олийгоҳда давом эттириб қайтиш имконияти берилсин, деди ёшлар. Албатта, бу имконият йигит-қизларимизнинг ўқиш давомидаёқ хориждаги тенгдошлари билан тажриба алмашишига, хорижий инновацион технологияларни чуқур ўзлаштиришига ва юртимизда амалда қўлланишига замин яратади.

Шунингдек, педагоглар томонидан ҳам асосли таклифлар билдирилди. Жумладан, олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларининг бир қисмида оғзаки синов усулини қайтариш керак, деган таклифи қизғин муҳокама-мунозараларга сабаб бўлди.

“O’zLiDeP халққа ҳамнафас” акцияси доирасида ўтказилган ушбу тадбир давомида институтнинг 100 нафарга яқин педагог ва талабалари партия сафига қабул қилиниб, уларга партиянинг аъзолик гувоҳномалари топширилди. Шу куннинг ўзидаёқ институт қошида бошланғич партия ташкилоти тузилиб, Машҳурбек Насриддинов раис этиб сайланди.

Муяссархон УМУРЗАҚОВА,

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

 бўлим мудири

  • Кўрилди
    529
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+