O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши томонидан Сайловолди платформа лойиҳасига қандай таклифлар билдирилмоқда?

26.05.2021, 17:26

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши томонидан Сайловолди платформа лойиҳасига қандай таклифлар билдирилмоқда?

Андижон шаҳридаги Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармасида O’zLiDeP вилоят Кенгаши ташаббуси билан “Сайловолди платформа лойиҳаси – халқ манфаатлари асоси!” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирни партия вилоят Кенгаши раиси Хуршидахон Халилова кириш сўзи билан очиб, айни вақтда сиёсий ташкилот олдида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига O’zLiDePдан кўрсатиладиган номзоднинг сайловолди дастур лойиҳаси бўйича партия аъзоларининг, депутатларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифларини ўрганиб чиқиш, партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини кенг тарғиб қилиш, партия Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси томонидан бу борада белгиланган топшириқлар ижросига алоҳида масъулият билан ёндашиш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, тадбирда партия вилоят Кенгаши раисининг ўринбосарлари, туман, шаҳар Кенгашлари раислари, ходимлар томонидан давлат ва жамият тараққиётини янги босқичга кўтариш йўлида O’zLiDePнинг ташаббускор бўлиши,  Президент сайлови янги миллий сайлов қонунчилиги, умумэътироф этилган халқаро стандартларга амал қилинган ҳолда ҳамда демократик тамойиллар асосида бутунлай янгича муҳитда ўтиши жараёнлари хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

-Бугунги давр барчамиздан янгича ишлашни, янгича фикрлашни, янгича эзгу мақсадларга эш бўлишни талаб қилмоқда, - дейди партия вилоят Кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Элёрбек Ниязов. – Шу маънода миллий сайлов қонунчилигимизга янгича ташаббуслар асосида ёндашишига ҳаракат қиляпмиз. Сайловолди платформага бугун берилаётган ҳар бир фикр, ҳар бир таклиф замирида эртанги фаровон турмуш, сайловчиларнинг манфаатлари, бунёдкорлик, тараққиёт, энг муҳими, муаммолар ечими ётибди. Йиғилишдаги мулоҳазаларимиз ҳам аслида ҳал этилиши лозим бўлган масалалар хусусида бўлгани барчамизни янада бирлаштирди.

Жумладан, миллий ўқув дастури лойиҳасини халқаро тажрибадан келиб чиқиб, халқаро экспертлар ва амалиётчи ўқитувчиларнинг таклифлари асосида такомиллаштириш, давлат бюджети маблағлари ҳисобидан давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизматлар пакетидан келиб чиққан ҳолда олис ва чекка ҳудудларда бирламчи ва ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш ва эҳтиёжманд аҳоли учун субсидия ажратиш каби таклифлар ўртага ташланди.

Ҳожимуҳаммад ХАСАНХОНОВ,

 O’zLiDeP Андижон вилоят

Кенгаши аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    318
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+