Жалақудуқлик депутатлар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими мутасаддиси ҳисоботини тинглади

26.05.2021, 17:45

Жалақудуқлик депутатлар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими мутасаддиси ҳисоботини тинглади

Жалақудуқ туманидаги мавжуд 63 та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги  36391 та хонадонда 49390 та оила истиқомат қилади. Уларнинг ҳар бирининг ўз муаммоси, ўз ташвиши, ўз қувончи бор. Шунингдек, ҳар бир маҳалланинг муаммоси ҳам йўқ эмас. Хўш, жалақудуқлик сайловчиларни маҳалла тизимидаги қайси муаммолар қийнамоқда? Ушбу саволга O’zLiDeP Жалақудуқ туман Кенгаши томонидан ташкил этилган депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими мутасаддисидан батафсил жавоблар олинди.

- Обод маҳалла, Обод кўча, Обод хонадон тамойили асосида ишлаб чиқилган Харакатлар режасига тумандаги 2580 та хонадон киритилган, - дейди Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими масъули Д. Иминжонова. - Шундан режага асосан маҳаллий бюджет ҳисобидан 1618 та хонадонда таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Шунингдек, мавжуд 405 та кўчанинг 53 километр ички йўллар тартибга келтирилди, ушбу кўчалардаги 10258 та кўчатларга шакл берилди, 11245 дона турли хилдаги гул кўчатлар  экилди, шунингдек  43 км масофадаги ариқларда тозалаш ишлари амалга оширилди, 20 та чиқиндихоналар хамда 50 километр масофадаги электр симлари таъмирланди, 291 та кўча чироқлари ўрнатилди, 36 километр масофага оқава сув тармоғи йўлга қўйилди, 45 гектар майдонда ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

Айни кунга қадар тумандаги 61 та қабристон, 3 зиёратгох, 122 та ижтимоий объектлар (мактаб, коллеж, лицей, ОП (ҚОП), маҳалла)да 96 та болалар майдончаларида ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

Депутатлар томонидан эҳтиёжманд оилаларга кўрсатилган кўмаклар бўйича ҳам қизиқиш билдирилди. Маълум бўлишича, рўйхатга олинган 1948 эҳтиёжманд оилалар ишчи гуруҳ томонидан ўрганилиб, натижада  978 оилалардаги 691 та бандлиги таъминланмаган фуқароларга зарурий ёрдамлар берилган. 574 нафар ёшларга 0,20 сотихдан такрорий экин учун ер майдони ажратиб берилган.

Йиғилиш якунида депутатлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоблар олдилар. Келгусидаги ҳамкорлик тадбирлари учун амалий чора-тадбирлар белгиланди.

Гулнозахон ХАЙИТОВА,

O’zLiDeP Жалақудуқ туман Кенгаши

ижрочи котиби

  • Кўрилди
    369
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+