Қарши шаҳрида партиянинг сайловолди дастури лойиҳасига депутатлар қандай таклифлар билдиришди?
31.05.2021, 17:36
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партияси Қарши шаҳар Кенгаши депутатлар гуруҳининг навбатдаги йиғилишида жорий йил октябрь ойида ўтказиладиган Президентлик сайловига тайёргарлик кўриш масалалари, хусусан, партия томонидан ишлаб чиқилган сайловолди платформаси лойиҳасига келиб тушаётган таклифлар муҳокама қилинди.
Хусусан, Қарши шаҳар Кенгаши депутати Ғайрат Асадов ва бошқа депутатлар томонидан онанинг қимматли вақтини хорижда эмас, вояга етмаган фарзанди тарбияси йўлида сарфлаши учун имконият яратиш, хорижга ишсиз, ҳунарсиз, малакасиз, билимсиз ёшларни эмас балки ўз касби билан фахрланадиган, тил биладиган ва иқтидорли ёшларни ишга юбориш, ичимлик суви танқислигини олдини олиш мақсадида ёшларнинг экологик маданияти юксалтириш, исроф ва увол каби тушунчаларни уларнинг онгу тафаккурига мустаҳкам сингдириш каби фикр ва таклифлар билдирилди. Бу ва бошқа таклифлар партия Кенгаши томонидан ўрганилади ва умумлаштирилади.
Шунингдек, депутатлар гуруҳи йиғилишида Қарши шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашувчи марказ раҳбари Дилшод Узоқовнинг ҳисоботи тингланди. Ҳисобот юзасидан Д. Узоқовга депутатлар томонидан бир қатор саволлар берилди, аҳоли бандлиги таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш бўйича юзага келаётган муаммолар, ўртага ташланди ҳамда кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
O`zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Қўрғонтепада қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан самарали фойдаланиш ҳолати таҳлил қилинди
26.01.2024, 16:22
-
Депутат кўмагида аҳоли хонадонларига ичимлик суви етиб бормоқда
26.01.2024, 11:59
-
Депутатлик эшитуви танқидий-таҳлилий руҳда ўтди
26.01.2024, 11:57
-
Бошқарма бошлиғининг ҳисоботи эшитилди
25.01.2024, 15:32
-
Зоминлик депутатлар туман электр тармоқлари корхонаси раҳбарининг ҳисоботини эшитдилар
23.01.2024, 15:15
Фикрингизни қолдиринг