O’zLiDeP вакиллари ички ишлар тизими профилактика инспекторларининг ўқув йиғинларида иштирок этди

08.06.2021, 17:49

O’zLiDeP вакиллари ички ишлар тизими профилактика инспекторларининг ўқув йиғинларида иштирок этди

Андижонда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Бош прокуратура ва Судьялар олий кенгашининг қўшма қарори асосида жойларда ички ишлар органлари профилактика инспекторларининг касбий билимларини оширишга қаратилган чуқурлаштирилган ўқув курслари ташкил этилмоқда. O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши ходимлари, депутатлар айни Қўрғонтепа туманида ўтказилаётган ўқув машғулотларида бўлиб, партия сайловолди дастурининг қонун устуворлиги йўналишида билдирилаётган таклифлар билан ўртоқлашдилар.

Маълумки, профилактика инспекторлари бевосита ва билвосита фуқаролар билан ишлайди. Бу жараёнда амалдаги қонунчиликка мувофиқ фуқаролар манфаатлари йўлида яна қандай имтиёзлар берилиши мумкин, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишда қандай усулларга таяниш зарур, деган саволлар қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.

-Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида жорий йилнинг 12 февраль куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ички ишлар тизимида фаолият олиб бораётган профилактика инспекторларини ўқитиш, уларнинг касбий билим ва малакаларини ошириш юзасидан қатор вазифалар белгилаб берилган эди, - дейди Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти катта ўқитувчиси подполковник Улуғбек Туймабаев. – Албатта, бу борада жорий сиёсий йилда олдимиздаги турган муҳим воқелик сайловлар жараёнлардан келиб чиқиб, уларнинг сиёсий билимларини ҳам ошириш зарурати бор. Бугунги ҳамкорликда ўтказилган тадбирда тингловчиларимиз партия масъуллари ва депутатларидан ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олгани ютуғимиз бўлди.

Ўқув курсида «шаҳар инспектори» ҳамда «қишлоқ инспектори» моделлари бўйича базавий касбий тайёргарлик ўқув курси доирасида таҳсил олаётган 900 нафардан зиёд профилактика инспекторлари вакиллари томонидан сайловолди платформа лойиҳасига касбий жараёнларидан келиб чиқиб асосли таклифлар билдирилди.

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    311
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+