Улуғнорда “O’zLiDeP кубоги” учун гимнастика йўналишида мусобақа ташкил этилди

11.06.2021, 18:00

Улуғнорда “O’zLiDeP кубоги” учун гимнастика йўналишида мусобақа ташкил этилди

O’zLiDeP Улуғнор туман Кенгаши “Ёшлар қаноти” томонидан “Спортни сев-спорт билан яша” шиори остида бадиий гимнастика спорт тури бўйича ёшлар ўртасида очиқ турнир ташкил этилди.

Тумандаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ўтказилган мазкур беллашувда Тошкент, Наманган, Фарғона ҳамда Андижон вилоятининг қатор туманларидан 7-16 ёшли спортчи қизлар иштирок этдилар. Мусобақани туман ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари, партия фаоли Жахонгир Сатторов кириш сўзи билан очиб, мамлакатимизда хотин-қизлар, ёшларга кўрсатилаётган эътибор, ғамхўрлик хусусида фикр билдирди ҳамда спортчи қизларга омад тилади.

-Бўлиб ўтган очиқ турнирда қизлар спортнинг бадиий гимнастика тури бўйича ўзларининг маҳоратларини намойиш этиб, партия кубоги учун ўзаро беллашдилар, - дейди халқ депутатлари туман кенгаши депутати Турдихон Қосимова. – Ёш бўлишига қарамай тажрибали тренер, “Аёллар қаноти” фаоли Мафтунахон Ботирова ташаббуси билан ташкил этилган ушбу мусобақа нафақат сафдошларимиз сафини кенгайтиришга хизмат қилди, шу билан бирга спорт соҳаси вакиллари билан ҳамкорлигимизни ҳам мустаҳкамлади. Ишонаманки, бундай тадбирлар давомли ташкил этилади. Негаки, Ёшлар қанотининг бугунгидай спорт мусобақаларини ўз ичига олган истиқболли лойиҳалари ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ва унумли ўтишига катта ҳисса қўшмоқда.

“O’zLiDeP кубоги” учун беллашган 85 нафар гимнастикачи қизлар орасидан ёш доирасида сараланган ғолибаларга партиянинг медаль, диплом ва махсус кубоклари тантанали равишда топширилди.

Гавҳарой АБДУВОСИТОВА,

O`zLiDeP Улуғнор туман Кенгаши

ижрочи котиби

  • Кўрилди
    328
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+