Касбида ер олган 100 нафар ёшга артезиан қудуқ қуриш учун субсидия ажратиш таклифи билдирилди
16.06.2021, 18:18
O‘zLiDeP Касби туман Кенгашида Касби тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши БПТ аъзолари ҳамда партия фаоллари иштирокида сайловолди дастур лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда Кенгаш бошланғич партия ташкилоти раиси Ж. Ҳусаинов сўзга чиқиб, туманда оқар сув етиб бориши қийин ҳудудлар кўплиги, айниқса, ер берилган ёшлар сув танқислигидан азият чекаётгани, бу муаммоларнинг олдини олиш мақсадида ер олган 100 нафар ёшга субсидия асосида 80-100 метр чуқурликда артезиан қудуқлар ковлаб бериш орқали муаммоларига ечим топиш мумкинлигини билдириб ўтди.
БПТнинг фаол аъзоси Зуфарбек Озодов ҳам ҳозирги кунда вақтинча ишсиз сифатида рўйхатга олиниб, унга деҳқончилик қилиш учун ер ажратилгани ва унда ҳам артезиан қудуғи қуриш зарурияти мавжудлиги ҳақида фикр юритди. Шунингдек, давра суҳбатида туманда ёшларга ажратилаётган ерларга оқар сув қийинчилик билан бориши, баъзи ҳудудларга умуман сув бормаслиги айтиб ўтилди ва партия сайловолди дастури лойиҳасига шу ва шу каби бир қатор масалаларга оид таклифлар билдирилди.
O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Уйда ўтирган ҳолда даромадли бўлишни истайсизми?
17.05.2024, 12:20
-
Самарқанд шаҳри Қорасув массивидаги 1680 ўринли мактабнинг қурилиш ишлари нега тўхтаб қолган?
17.05.2024, 12:15
-
Пилла харид нархи 25 фоизга оширилди
17.05.2024, 11:21
-
Жиззахлик мутасаддининг ҳисоботи танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди
17.05.2024, 10:50
-
Депутат маҳалла еттилиги фаолиятини танқидий ўрганди
16.05.2024, 12:39
Фикрингизни қолдиринг