Марҳамат туман давлат солиқ инспекцияси вакили O’zLiDeP депутатларига ҳисобот берди

17.06.2021, 16:54

Марҳамат туман давлат солиқ инспекцияси вакили O’zLiDeP депутатларига ҳисобот берди

Марҳамат туманида 2021 йилнинг май ойига қадар жами 6634 та юридик шахслар рўйхатдан ўтган, шундан фаолият кўрсатаётган юридик шахслар сони 1767 та ташкил этади.

Шунингдек, жорий йилнинг 1-чорагида давлат бюджетига келиб тушадиган тушум режаси 10,2 миллиард сўм этиб белгиланган эди, аммо чорак якунида сарҳисоб қилинганда, жами 12,7 миллриад сўм тушум туширилган. Кўринадики, чорак режаси 125,0 фоизга бажарилган ёки белгиланган режага нисбатан 2,5 миллиард сўм кўп маблағ жалб қилинган. Шу ўринда таъкидлаш керак, жорий йил бюджети учун 48,2 миллиард сўм тушумлар таъминаланиши кутилмоқда.

Айни йўналишдаги чора-тадбирлар хусусида Марҳамат туман давлат солиқ инспекцияси мутасаддиси халқ депутатлари туман кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоларига батафсил ҳисобот берди.

-Жорий йил январь-март ойларида жами тушум, ўтган 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 3 миллиард 714 миллион сўмга ёки 142 фоизга ортганини аниқ маълумотлар асосида муҳокама қилдик, - дейди партия депутатлик гуруҳи раҳбари Баҳтиёржон Абдуллажонов. – Ҳисоботда жорий йилнинг январь-март ойлари учун белгиланган прогноз кўрсаткичларини бажаришда қўшимча 2 миллиард 485 миллион сўм жалб этилганини тингладик.  Хўш, мазкур тушумлар қайси йўналишларда амалга оширилди? Саволимизга мутасаддидан қониқарли жавоб олдик.

Яъни, 2021 йилда солиқ сиёсатига киритилган ўзгаришлар ҳамда хўжалик субъектлари томонидан солиқларни тўлиқ ва тўғри ҳисобланишига кўмаклашиш ҳисобига 1 миллиард 707 миллион сўм, камерал назорат ўтказиш орқали яширилган товар айланмаларини аниқлаш, уларни солиққа тортиш ҳамда экспресс ўрганиш ва хронометраж ўтказиш ҳисобига 273,3 миллион сўм, иш ўринларини легаллаштириш, иш ҳақи фондини ошириш ҳисобига жисмоний шахсларнинг даромад солиғига 188,8 миллион сўм ва бошқа манбалар ҳисобидан 315,9 миллион сўм тушум туширилган.

Депутатлар соҳадаги бу каби ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олар экан, қизғин баҳс-мунозарага ҳам киришиб кетдилар.

Муҳаррамхон  ГУЛМАТОВА,

O’zLiDeP Марҳамат туман Кенгаши

ижрочи котиби

  • Кўрилди
    695
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+