Депутат сайловчисининг уйли бўлишига кўмаклашяпти
18.06.2021, 17:19
Денов тумани “Қуёшли юрт” маҳалласида яшовчи Феруза Абдуллаева 10 йилдан бери уй-жой қилиш учун кирмаган эшиги қолмади. Давлатимиз томонидан берилаётган имтиёзлардан у ҳам умидвор бўлиб, 5-“Ўрикзор” сайлов округи O'zLiDeP Денов туман Кенгаши депутати С.А.Рашидовага ҳам ушбу масалада мурожаат қилганди.
Ушбу мурожаатни депутат ўрганиб чиқиб, Денов туманидаги уй-жой бериш бўйича Халқпарвар комиссиясига депутатлик сўрови юборди. Депутатлик сўрови ва ўрганиш бугун натижа берди. Феруза Абдуллаевага уй-жой бериладиган бўлди. ЎзЛиДеП туман Кенгаши депутати томонидан масала ҳал этилди.
O'zLiDeP Сурхондарё вилоят кенгаши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутат сайёр қабули: Бухоролик талабаларга ётоқхона зарур
21.05.2024, 11:01
-
Жиззахлик мутасаддининг ҳисоботи танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди
17.05.2024, 10:50
-
Мономарказ — касбга тайёрлашнинг самарали йўли
16.05.2024, 12:21
-
Қўрғонтепада қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан самарали фойдаланиш ҳолати таҳлил қилинди
26.01.2024, 16:22
-
Депутат кўмагида аҳоли хонадонларига ичимлик суви етиб бормоқда
26.01.2024, 11:59
Фикрингизни қолдиринг