Ташриф доирасидаги вазифалар белгиланди

23.06.2021, 15:32

Ташриф доирасидаги вазифалар белгиланди

Андижон шаҳридаги Савдо-саноат палатасида O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши ташаббуси билан “Ташриф доирасида белгиланган вазифаларга масъулмиз!” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда партия вилоят, шаҳар, туман Кенгашлари раислари ва ходимлари, партия вилоят Кенгаши раиси ўринбосарлари ҳамда депутатлар иштирок этдилар.

Тадбир аввалида сўз олган O’zLiDeP вилоят Кенгаши раиси Хуршидахон Халилова жорий йилнинг 17-8 июнь кунлари давлатимиз раҳбарининг Андижонга ташрифи чоғида белгиланган вазифаларга алоҳида тўхталиб, уларнинг ижросида сиёсий элита вакилларининг ўзига хос муносиб ўрни борлигини ва ҳар бир топшириққа катта масъулият билан ёндашиш зарурлигини қайд этди.

- Президентимизнинг вилоятимизга навбатдаги ташрифлари доирасида барча соҳалардаги ютуқлар ва амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар кўриб чиқилди, - деди партия вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Х.Халилова. - Сиёсий ташкилотнинг ҳудудий Кенгаши раҳбари сифатида ҳам, депутат сифатида ҳам шахсан ўзим зиммамга янада кучлироқ масъулиятни олдим. Бу йил сиёсий муҳим йил. Демак, ислоҳотлар самараси ҳам айни йилга муносиб бўлиши лозим. Бунинг учун бугунданоқ бир бош, бир елка бўлиб ҳаракат қилишимиз керак. Орамизда халиям мудраб ётган сафдошларимиз бор. Уларни уйғотиш вақти аллақачон келди. Халқ ва давлат ўртасидаги ишончни мустаҳкамлашда, халқ розилигига эришишда асосий масъулият бизда эканлигини унутмаслик даркор.

Ташриф доирасидаги тадбир иштирокчиларининг таассуротлари ўртоқлашилди. Хотин-қизлар, ёшлар билан тизимли ишлаш, депутатлар фаолиятини янада жонлантириш масалалари қизғин муҳокама этилди.

Шунингдек, тадбир давомида партиянинг мақсад ва вазифаларини амалга оширишда сусткашликка йўл қўяётган партия туман Кенгашлари фаолияти таҳлилий кўриб чиқилди. Уларга фаолиятларини жонлантириш юзасидан тегишли тартибда кўрсатмалар берилди.

Ҳожимуҳаммад ҲАСАНХОНОВ,

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    271
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+