Қурамаликларни қийнаётган муаммоларга ечим топиляптими?

24.06.2021, 17:42

Қурамаликларни қийнаётган муаммоларга ечим топиляптими?

Фарходбек Умаров Андижон тумани, “Қурама” маҳалласининг “Серфарзанд” кўчаси 132-уйда истиқомат қилади. Ерга меҳри баланд. Кафтдек ердан даромад олишнинг ҳадисини билади. Яшаш хонадонидаги томорқасига қўшимча ер бўлсаю, тадбиркорликни йўлга қўйса...

Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Хуршидахон Халилованинг “Қурама” маҳалласи аҳли билан очиқ мулоқотлари давомида Фарҳодбекнинг мурожаати ўрганилди. Маҳалла раиси Моҳирбек Хурбоевнинг таъкидлашича, маҳалладаги 50 та хонадон аъзоларига фермер хўжаликларидан ер берилиши белгиланган. Фарҳодбек Умаров ҳам айни рўйхатга киритилди.

Мазкур тақсимот жараёнида иштирок этган халқ ноиби сайловчиларининг қувончу ташвишлари, муаммолари хусусида самимий суҳбатлашди. Ўз навбатида давлатимиз раҳбарининг жорий йил 17-18 июнь кунлари вилоятимизга ташрифи чоғида белгиланган вазифалар, ташриф доирасидаги фикр-мулоҳазаларини ўртоқлашди.  

Депутат Х.Халилова томонидан маҳалладаги хотин-қизлар учун “Аёллар қаноти”нинг “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида бепул чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилиши белгиланди.

Умидахон ИСАЕВА,

O’zLiDeP Андижон вилоят кенгаши

Аёллар қаноти раҳбари

  • Кўрилди
    335
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+