Балиқчида “Янги Ўзбекистонда фаровон ва бахтли яшайлик!” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди

29.06.2021, 11:35

Балиқчида “Янги Ўзбекистонда фаровон ва бахтли яшайлик!” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди

O’zLiDeP Балиқчи туман Кенгаши томонидан тумандаги “Кўл” маҳалласида тарғибот тадбири бўлиб ўтди. партия вилоят Кенгаши Мафкуравий ташвиқот-тарғибот бўлими ғояси асосида ташкил этилган мазкур тадбир ўзида O’zLiDePнинг устувор йўналишларини, мақсад ва вазифаларини ифода этди.

-Партиямизнинг етакчи кучлари бўлган тадбиркор ва фермерлар сафини янада кенгайтириш, уларнинг ишбилармонлик муҳитида муносиб ўрин эгаллашлари учун кўмак бериш, айниқса, ёшлар, хотин-қизлар орасида тадбиркорларни кўпайтириш мақсадларимизни мисоллар орқали тушунтиришга ҳаракат қилдик, - дейди партия туман Кенгаши раиси Малоҳатхон Яқубова. – Турли лойиҳалар доирасида ажратиладиган имтиёзли кредитлар, амалий ёрдамлар, рағбатлар, қўллаб-қувватлашлар замирида O’zLiDePга бўлган ишончни мустаҳкамлаш ғояси мужассам.

Иштирокчилар орасида партия сафига қабул қилиниш истагидагиларнинг рўйхатлари шакллантирилиши тадбирнинг муҳим жиҳатини ўзида акс эттирди.

Дилрабо Исомиддинова,

O’zLiDeP Балиқчи туман Кенгаши ижрочи котиби

  • Кўрилди
    773
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+