Хонободда партия тарғибот тадбири ташкил этилди

29.06.2021, 11:41

Хонободда партия тарғибот тадбири ташкил этилди

Халқ депутатлари Хонобод шаҳар Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Омаджон Жанпўлатов ташаббуси билан “O’zLiDeP сайловчиларга ҳамиша елкадош!” мавзусида тарғибот тадбири ташкил этилди. Шаҳардаги 2-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган мазкур тадбир аввалида халқ ноиби томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил  17-18 июнь кунлари  Андижон вилоятига ташрифи давомида белгилаб берилган вазифалар ва бошқа долзарб масалалар бўйича кўрсатмалари хусусида атрофлича фикр юритилди.

-Давлатимиз томонидан Андижон халқининг бугуни ва эртаси учун яратилиб берилаётган имкониятлар, ажратилган маблағлар, шунингдек, “Ёшлар”, “Аёллар” дафтарлари рўйхатларига киритилган фуқароларни қўллаб-қувватлаш бўйича белгиланган ҳар бир топшириқ ижросида сайловчилар билан елкадош бўлишимиз зарур, - дейди депутат О.Джанпўлатов. – Бунинг учун улар ҳам ташриф жараёнлари тўғрисидаги маълумотлар билан яқиндан танишишлари керак. Шунингдек, октябрь охирида ўтказилиши белгиланган мамлакат Президентлиги сайлови ҳам юртдошларимизнинг сиёсий, маънавий, маърифий билимлари юксалишини, дунёқараши, салоҳияти ортишини талаб қилмоқда. Бугун олдимизга қўйилган вазифаларнинг устуворлари ҳам айни масалаларга эзгу ташаббуслар билан ёндашишимиз лозимлигини англатмоқда.

Тадбир давомида халқ ноиби сайловчиларнинг муаммолари билан қизиқди. Имкон қадар аксарият мурожаатлар шу жойнинг ўзида бартараф этилди.

Мансурбек Мусаев,

O’zLiDeP Хонобод шаҳар Кенгаши

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    521
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+