Асакалик партия фаоллари иштирокида коррупциянинг олдини олишга бағишланган тадбир ўтказилди

01.07.2021, 14:29

Асакалик партия фаоллари иштирокида коррупциянинг олдини олишга бағишланган тадбир ўтказилди

O’zLiDeP Асака туман Кенгаши ташаббуси билан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга тўсқинлик қилувчи ҳолатларни олдини олишга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Ишбилармонлик муҳитини яратишда дуч келинадиган коррупция ҳолатлари эркин фаолият юритишга йўл қўймаслиги бор гап. Бунинг олдини олишда нималарга эътибор қаратиш зарур? Антикоррупцион чора-тадбирларни амалга оширишда депутатларнинг ўрни қай даражада?

Тадбир давомида айни саволларга жавоб изланди. Иштирокчилар – депутатлар, БПТлар раислари вакиллари, тумандаги қатор мутасадди ташкилотлар масъуллари мавзу доирасида ўзаро фикр алмашдилар. Таклифлар ўртага ташланди.

- Масалан, чекка-чекка қишлоқларда тадбиркорликни ривожлантириш учун  аҳолига кенг кўламли шароитлар яратиб бериш, қизиқишлари бўйича йўналтириш, бу борада бепул ўқув курслари ташкил қилиш зарур, - дейди  халқ депутатлари Асака туман кенгаши депутати Муҳаммаджон Маликов. –Бундан ташқари, очиғини айтиш керак, кўп ҳолларда тадбиркорликни бошлаётган ва йўлга қўйган ишбилармонлар туман ҳокимликлари томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар ва белгиланган, қабул қилинган қарорларни олишларида ҳам коррупция ҳолатлари бўйича мурожаат қиладилар. Айни муаммони ечими сифатида ушбу ишга холис маъсуллар бириктирилиши зарур.

Бу каби асосли таклифлар баҳс-мунозараларга уланиб кетди. Қизғин ўтган тадбирда депутатлар ва мутасаддилар билан ҳамкорликда туманда айни мавзу доирасида бажарилиши лозим бўлган тизимли ишлар режаси ишлаб чиқилди.

Шуҳратбек Бозоров,

O’zLiDeP вилоят Кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    791
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+