Булоқбоши халқ таълими мутасаддиси O’zLiDeP депутатларига ҳисобот берди

01.07.2021, 14:31

Булоқбоши халқ таълими мутасаддиси O’zLiDeP депутатларига ҳисобот берди

Айни кунда Булоқбоши туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги 32 та умумий ўрта таълим мактаби, 2 та ихтисослаштирилган давлат умумий ўрта таълим мактаби, 1 та санатория мактаб-интернатида икки мингдан ортиқ педагоглар самарали меҳнат қилмоқда.

Коронавирус пандемияси муносабати билан ўтган 2020 йилдан буён барча таълим муассасаларида масофадан ишлаш тизимига ўтилди. Карантин талаблари юмшатилгач ҳам, ота-оналарнинг хоҳишлари бўйича мазкур тизимда ўқувчилар офлайн тизимида ўқувчиларга бирдек таълим берилди. “ONLINE МАКТАБ” дастури орқали олиб борилган теледарсларда ҳам ўқувчиларнинг иштироки, билим самарадорлиги, давомати синф раҳбарлари, фан ўқитувчилари томонидан доимий назоратга олинди. Ўқитувчилар ва ўқувчилар ўртасида танловлар ONLINE тарзда ташкил этилди. Пандемия даврида масофавий ишларни тизимли равишда ташкил этиш ва олиб борилаётган ишларнинг самарадорлигини  ошириш, манзилли ишлашни йўлга қўйишни  янада такомиллаштириш мақсадида ҳафтанинг сешанба куни - “Қурилиш, янги ўқув  йили ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик куни”, чоршанба - “Маънавий-маърифий ишлар ва касб-ҳунарга йўналтириш куни”, пайшанба - “Ёшлар Парламенти ғоялари билан ишлаш куни”, жума -“PISA Халқаро тадқиқотлар дастури куни”, шанба - “Таълим сифати  ва мазмунини ошириш ҳамда 11-синфларни олий таълим муассасаларига тайёрлаш куни” деб белгиланди. 

O’zLiDeP Булоқбоши туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида халқ ноиблари мазкур йўналишда амалга оширилган ишлар, ютуқ ва камчиликлар ҳамда келгусида соҳада бажарилиши зарур бўлган чора-тадбирлар хусусида мутасаддининг ҳисоботини тингладилар.

Мутафаккирлар ҳар қандай таълим – тарбияда энг асосий нарса муаллим, унинг тафаккур дунёсидир, деб бежизга айтишмаган. Бу борада туманда салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Депутатлар соҳани янада ривожлантириш борасида ҳамкорлик масалаларини келишиб олдилар.

Илҳомжон Аҳмадалиев,

O’zLiDeP Булоқбоши туман Кенгаши

ижрочи котиби

  • Кўрилди
    289
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+