O’zLiDePнинг марҳаматлик депутатлари сайловолди тарғибот тадбирларини бошлади

01.07.2021, 14:37

O’zLiDePнинг марҳаматлик депутатлари сайловолди тарғибот тадбирларини бошлади

O’zLiDeP Марҳамат туман Кенгаши ташаббуси билан тумандаги 3-давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатида давра суҳбати бўлиб ўтди. Таълим муассасаси ҳудудидаги аҳоли вакиллари, партия фаоллари, тумандаги бошланғчи партия ташкилотлари раислари партия депутатлик гуруҳи аъзолари билан очиқ мулоқот қилдилар.

Тадбирда дастлаб давлатимиз раҳбарининг жорий йил 17-18 июнь кунлари вилоятга ташрифи давомида белгиланган устувор вазифалар ижроси юзасидан атрофилича фикр алмашилди.

-Учрашувдан кўзланган асосий мақсад, олдимизда турган Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов жараёнларида сайловчиларни ташаббускор, фаол бўлишга ундашдир, - дейди халқ депутатлари туман кенгаши депутати Хусанбой Шералиев. – Бундан ташқари, Юртбошимиз томонидан ташриф чоғида вилоятни ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган комплекс чора-тадбирларни амалга оширишда бир куч бўлишга чақиришдир. Биз бугун шунинг учун ҳам тарғибот тадбирларини ҳар бир ҳудудда ўтказишга ҳаракат қиляпмиз.

Давра суҳбати мобайнида иштирокчилар депутатларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар ва батафсил жавоблар олдилар.

Муҳаррамой Гулматова,

O’zLiDeP Марҳамат туман Кенгаши

ижрочи котиби.

  • Кўрилди
    349
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+