Сайловга катта ҳозирлик билан

26.07.2021, 18:34

Сайловга катта ҳозирлик билан

Маълумки, жорий йил 23 июлдан Марказий сайлов комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампанияси бошлангани расман эълон қилинди. Мазкур муҳим сиёсий тадбирга Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Фарғона вилояти Кенгаши томонидан ҳам катта ҳозирлик кўрилмоқда.

Хусусан, бугун O'zLiDeP Ёзёвон туман Кенгашининг биноси қайтадан реконструкция қилиниб, фойдаланишга топшрилди.

Бугунги кунда партиянинг Ёзёвон туман Кенгашида 3225 нафар хайрихоҳларимиз бўлиб, улар 37 та бошланғич партия ташкилотларига бириктирилган. Хусусан, 2021 йилнинг биринчи ярим йиллигида 925 нафар ёзёвонликлар партияга аъзо қилинган.

Тадбирда сўз олган ЎзЛиДеП Фарғона вилояти Кенгаши аппарат раҳбари Ҳалимжон Раҳмонов бу йилги сайловлар олдинги сайловлардан фарқ қилган ҳолда янги Сайлов кодекси асосида ўтказилиши, сайловда O'zLiDeP ҳам ўз позицияси асосида самарали ишлашини таъкидлади.

Янги фойдаланишга топширилган иншоотда ишлаш учун барча қулай шароитлар яратилган бўлиб, алоқа воситалари, интернет, партиянинг тарғибот воситалари ва бошқа керакли жиҳозлар билан таъминланди.

Ш.Тўхтаматов,

O'zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    341
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+