Хотин-қизларга қувонч улашилди

05.08.2021, 16:22

Хотин-қизларга қувонч улашилди

O'zLiDePнинг фидойи депутатлари энг чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган ногирон, эҳтиёжманд, ишсиз хотин-қизларга ўз ёрдамларини бериб келмоқда.

Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши депутати Аскар Қодиров ҳам ана шундай юзлаб опа-сингнилларимизга кўмакдошга айланган саховатпеша депутатлардан биридир. Бугун ҳам депутат ташаббуси билан O'zLiDeP Қувасой шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳи ижрочи котиби Х.Алимова ҳамда Аёллар қаноти фаоллари Қувасой шаҳридаги М.Улуғбек, Х.Олимжон, Ю.Мўян МФЙларида бўлиб, эҳтиёжманд оилалар холидан хабар олишди.

- Бир пайтлар чеварчиликка ўқиган эдим. Аммо рўзғор юмушлари билан бўлиб чалғидим. Қолаверса, тикув машинам ҳам йўқ. Қани энди тикув машинам бўлса, болалар кийимларини тикишни йўлга қўйярдим, дея депутатга юзланди фуқаролардан бири Лазизабону Саидова.

Яна бир хонадон эса музлатгичсиз жазирама ёзни ўтказаётгани кўзга ташланди. Хуллас, кун давомидаги ўрганиш ва суҳбатлар кимларнидир тикув машинасига, кимларнидир музлатгичга эга қилди. “Бир депутат юз аёлга кўмакчи” лойиҳасининг бу галгисида яна 11 нафар хотин-қизларнинг қувончига қувонч улашилди.

Уларга депутатнинг Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан байрам совғаси сифатида музлатгич ҳамда тикув машиналари байрам совғаси сифатида топширилди.

Ш.Тўхтаматов,

O'zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши

матбуот котиби.

  • Кўрилди
    384
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+