O‘zLiDeP аъзоларидан туман ва шаҳар конференцияларига делегатлар сайланмоқда

10.08.2021, 17:32

O‘zLiDeP аъзоларидан туман ва шаҳар конференцияларига делегатлар сайланмоқда

Шу кунларда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг туман-шаҳар конференцияларига делегатлар сайлаш бўйича йиғилишлари бўлиб ўтмоқда.

Тадбирларда партия туман-шаҳар Кенгашлари конференцияларига делегатларни сайлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампаниясида партиямизнинг муносиб иштирокини таъминлаш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Хусусан, O‘zLiDeP Учкўприк туман партия ташкилотининг X Конференциясига делегат сайлаш бўйича "Равшан" хусусий фирмаси, Молия бўлими, Учкўприк МФЙ, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси, Ермулккадастр хизмати ва Микрокредитбанк бошланғич партия ташкилотларида йиғилишлари ўтказилди.

Тадбирларда жорий йил октябрь ойида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови янгиланган миллий сайлов қонунчилиги, умумэътироф этилган халқаро стандартларга мос, демократик тамойиллар асосида, очиқ ва ошкора ўтказилиши айтиб ўтилди.

Якунда қуйи бўғин аъзоларидан туман конференциясига делегатлар сайланди.

Ш.Тўхтаматов,

O‘zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    445
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара Арзеновна 2021-08-11 08:35:38

Сайланган делегатларни хам табриклаймиз. Биргаликда харкаттамиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+