O’zLiDeP депутати асакалик ёшларнингсайловолди билимларини ошириш учун учрашув ташкил қилди

13.08.2021, 15:47

O’zLiDeP депутати асакалик ёшларнингсайловолди билимларини ошириш учун учрашув ташкил қилди

Халқ депутатлари Асака туман кенгаши депутати Абдувосил Абдураззоқовнинг навбатдаги депутатлик учрашуви ёшларнинг сайловолди билимларини оширишга қаратилди. 21-Қоратепа сайлов округи ҳудуди ёшлари билан учрашув самимий мулоқотга айланди.

-Сайловолди кўникмаларимиз депутатимизнинг кенг тушунтиришлари билан бойиди, - дейди С.Ҳамдамов. – Бундан ташқари муаммоларимиз ечимига ҳам кўмаклашдилар. Масалан, мен ўзим тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун ҳаракат қилаётгандим. Бизнес лойиҳам тайёр, фақат маблағ масаласида таваккал қилолмаётгандим. Депутатимиз ёрдами билан имтиёзли кредит олишга эришдим.

Халқ ноибининг бу каби учрашувлари нафақат йигит-қизларнинг сиёсий билимлари ортишига хизмат қиляпти, бир вақтнинг ўзида уларни қийнаётган масалаларга ҳам ечим топишда асос бўлмоқда.

Муқаддамхон ИБРАГИМОВА,

O’zLiDeP Асака туман Кенгаши ижрочи котиби

  • Кўрилди
    387
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+