O'zLiDePнинг навбатдаги оммавий тадбири Фурқат туманида ташкил қилинди

16.08.2021, 09:19

O'zLiDePнинг навбатдаги оммавий тадбири Фурқат туманида ташкил қилинди

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Фарғона вилояти кенгаши томонидан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида истиқлол шодиёналарига бағишланган турли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Жумладан, вилоятнинг Фурқат туманида ўтказилган тадбирда сўз олган O'zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши раиси Раҳматулло Камолов ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлудахон Ходжаевалар ислоҳотлар самараси учун масъул бўлган O'zLiDeP ташкил этилганининг дастлабки йилларида тадбиркорлар, ишбилармон ва фермерлар манфатининг ифодачиси сифатида майдонга чиққан бўлса, мустақилликнинг кейинги беш йилида жамиятимизнинг барча фаол қатламларини фаровонлик ва тараққиёт мақсадларига бирлаштирувчи мустаҳкам сиёсий куч сифатида шаклланганини эътироф этдилар.

- Бугунги кунда партия инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати, эҳтиёжлари ва манфаатлари йўлида сидқидилдан хизмат қилиш,  жамиятимизнинг барча фаол қатламларини “Янги Ўзбекистон: биргаликда юксалиш сари!” ғояси атрофида бирлаштирган ҳолда юртимиздаги ҳар бир инсон фаровонлигини таъминлаш, Учинчи Ренесанс пойдеворини қуриш борасидаги улкан ишларга муносиб ҳисса қўшишни ўз олдига устувор вазифа сифатида қўйган, – дейди партиянинг вилоят Кенгаши аппарат раҳбари в.б Ҳалимжон Раҳмонов.

Уюшқоқлик билан ташкил этилаётган оммавий тадбирда партия ташкил этилганининг илк кунларида у билан бирга бўлган фаоллар, депутатлар, халқимиз суйган маданият ва санъат соҳаси вакиллари, таниқли спортчилар, тадбиркор ва фермерлар фаол иштирок этдилар. Улар ўз соҳаларида қилинган мислсиз янгиланиш ва ўзгаришларни оддий, содда тилда энг асосийси самимий эътироф этдилар.

Очиқ осмон остида ўтказилган оммавий тадбир хушовоз хонандаларнинг дилтортар тароналари билан давом этди.

Шоҳсултон Тўхтаматов.

O'zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши

матбуот котиби

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    481
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара Арзеновна 2021-08-16 11:31:21

ппартия тамонидан сайловолди таргибот, бБайрамона тадбирлар аъло даражада ташкиллаштирилган. Барчага куч кувват тилаймиз. Биргаликда биз кучмиз!!!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+