O‘zLiDeP томонидан номзодни қўллаб-қувватловчи имзолар йиғилмоқда

18.08.2021, 15:11

O‘zLiDeP томонидан номзодни қўллаб-қувватловчи имзолар йиғилмоқда

O‘zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига O‘zLiDePдан кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлаш борасида сайловчилар имзосини тўплаш ишлари уюшқоқлик билан ташкил қилинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14 ва 16-моддаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 14 апрелдаги 1067-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи имзоларни тўплаш ва имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текшириш тартиби тўғрисидаги низом” талаблари ҳамда пандемия талабларини инобатга олган ҳолда имзо варақалари карантин қоидалари амал қилган ҳолда олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига O‘zLiDePдан кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи имзоларни тўплаш жараёни Фарғона шаҳридаги 2-оилавий поликлиникада ҳам юқори уюшқоқликда ташкилланди.

- Сайлов кампаниясида энг муҳим жараён сиёсий партиянинг ўз номзодини рўйхатга олиниши учун сайловчиларни имзоларини тўплаш ва уларни текшириш жараёни ҳисобланади, – дейди O‘zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши аппарат раҳбари в.б. Ҳалимжон Раҳмонов.

O‘zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши

Матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    498
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+