Бешариқда мустақиллигимизнинг ўттиз йиллигига бағишланган тадбир ташкил этилди

18.08.2021, 17:24

Бешариқда мустақиллигимизнинг ўттиз йиллигига бағишланган тадбир ташкил этилди

Бугун кундалик ҳаётимизда “Янги Ўзбекистон!” деган ибора тез-тез қулоғимизга чалинмоқда. Ҳа, юртимизни Янги Ўзбекистон дейишга етарли асос бор, албатта. Сўнгги беш йилда мислсиз ислоҳотларга пешвоз чиққан мамлакатимизда янги-янги ташаббуслар бўй чўзди, олис қишлоқлар ҳам шаҳар қиёсани акс этмоқда. Одамлар бугунидан рози бўлиб, эртанги кунга катта режалар билан қадам ташламоқдалар. Дарҳақиқат, дунёқараши, ҳаётга муносабати ўзгариб, эртанги кун истиқболига бўлган ишончи юксалаётган халқимизнинг орзу-мақсадлари ҳам замон шиддатига ҳамоҳанг бўлмоқда.

Бунга O'zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши томонидан жойларда ўтказилаётган “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида ўтказилаётган мустақиллик оқшомларида ҳам гувоҳ бўлинмоқда.

Бешариқ туман марказий маданият ва истирохат боғида бўлиб ўтган байрам тадбирида сўз олган O'zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши раиси Раҳматулло Камолов ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шуҳрат Шарофутдиновлар бугунги Ўзбекистон – кечаги Ўзбекистон эмаслигини эътироф этиб, мамлакатимизда учинчи Ренессанс даври яратилаётганини таъкидладилар.

Камбағалликни қисқартириш, оилаларнинг муқим даромад манбаига эга бўлишини таъминлаш, ҳар бир инсоннинг қадр-қимматини жой-жойига қўйиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш сингари муҳим ҳаётий масалалар катта эътибор қаратилаётгани фуқароларда ислоҳотлар жараёнида фаол иштирок этишга ундамоқда, – дейди биз билна суҳбатда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шуҳрат Шарофутдинов.

Шунингдек, тадбирда сўз олган Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устаси Рустамали Мажидов ва Фарғона вилояти Кенгаши депутати, тадбиркор Бохиржон Турдалиевлар ҳам истиқлол буюк неъматлигини таъкидлаб, олиб борилаётган ислоҳотларда O'zLiDeP ҳам фаол иштирок этаётганини фахр билан тилга олдилар.

Тадбир хонандаю созандаларнинг куй-қўшиқлари билан давом этди.

Шоҳсултон Тўхтаматов,

O'zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши

матбуот котиби.

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    550
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+