Байрам шодиёналари давом этмоқда

20.08.2021, 15:21

Байрам шодиёналари давом этмоқда

Юртимиз яна байрам оғушида. Мамлакатимиз ҳаётидаги унутилмас тарихий воқеа – Ўзбекистонимиз мустақилликка эришган куннинг 30 йиллигини нишонламоқдамиз.

Бу йилги байрам тантаналари, юртимизда  “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган шиор остида нишонланмоқда.

O'zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши томонидан Қўқон шаҳри марказидаги очиқ осмон остида ўтказилган тадбир қўқонликларга янада хушкайфият улашди.

Албатта, Қўқон шаҳри ҳам кун сайин чирой очиб, барча жабҳаларда ислоҳотлар олиб борилмоқда. Аҳоли турмушини яхшилаш, одамлар розилигига эришиш, Ватанимиз салоҳияти, моддий, иқтисодий ҳамда интеллектуал куч-қудратимиз тобора ошиб, шаҳару қишлоқларимизнинг қиёфаси ўзгариб бораётгани тадбирда сўз олганлар томонидан алоҳида эътироф этилди.

Тарғибот тадбирида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлудахон Ибрагимова, O'zLiDeP вилоят Кенгаши аппарат раҳбари в.б Ҳалимжон Раҳмонов, маҳаллий Кенгаш депутатлари, таълим, соғлиқни сақлаш, ишлаб чиқариш, маданият, спорт соҳалари фаоллари, ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Хушовоз хонандалар томонидан куйланган Ватанни, Мустақилликни тараннум этувчи қўшиқлар шукроналикда умргузаронлик қилаётган юртдошларимизга унутилмас онларни ҳадя этди.

Байрам шодиёналари давом этмоқда.

Ш.Тўхтаматов,

O'zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши

матбуот котиби.

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    444
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+