O’zLiDeP жалақудуқликларга мустақиллик шукуҳини улашди

21.08.2021, 13:11

O’zLiDeP жалақудуқликларга мустақиллик шукуҳини улашди

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши томонидан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остидаги ўтказилаётган тадбирларнинг навбатдаги манзили Жалақудуқ тумани бўлди. Туман педагогика коллежи кенг ҳовлисида ташкил этилган байрам тантанаси очилишида сўз олган партия вилоят Кенгшаи раиси, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Хуршидахон Халилова, партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси бўлим мудири Сардорбек Марипов, Олий Маждис Қонунчилик палатаси депутути Умидахон Зокирова,  партия вилоят кенгашидаги депутатлик гуруҳи раҳбари Раънохон Саттаровалар сўнгги беш йилда давлат ва жамиятнинг барча жабҳаларида амалга оширилган мислсиз ўзгаришлар, бунёдкорликлар, қонунчиликдаги ислоҳотлар, партиянинг юрт тараққиётига муносиб ҳиссасини қайд этдилар.

-Тан олиш керак, истиқлолнинг 30 йиллик тўйи кеча ва бугуннинг яққол сарҳисобига айланди, - дейди партия туман Кенгаши раиси Маъруфжон Отажонов. – Янгиланаётган ва юксалаётган Ўзбекистон ўтган давр мобайнида улкан ислоҳотлар самарасида янада ёруғ юз очди. Албатта, эришилаётган ютуқларда сафдошларимиз бўлган тадбиркорларнинг, ишбилармон ва фермерларнинг муносиб ҳиссалари бор.

“Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!”, “Биргаликда бир кучмиз!” шиорлари акс этган паннолар тадбир мақсадини ўзида ифодалади. Спортчилар, бадиий гимнастика усталари, ижод олами вакиллари таниқли санъаткорларнинг куй-қўшиқларига янада жозиба бахш этди.

Ўғилой Ҳамдамова,

O’zLiDeP Жалақудуқ туман

Кенгаши аппарат раҳбари

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    349
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Feruza Toychiboeva2021-08-21 15:31:26

Birgalikda biz kuchmiz


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+