Барчага байрамона кайфият улашилди

21.08.2021, 14:28

Барчага байрамона кайфият улашилди

O'zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши томонидан Учкўприк туманида “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиорини ўзида мужассам этган оммавий тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда сўз олган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Мавлудахон Ибрагимова, Баҳромжон Раҳмоналиев, ЎзЛиДеП Фарғона вилояти Кенгаши раисининг ўринбосари, “Фермер ва томорқачи” газетаси муҳаррири Аҳмадали Тешабоевлар йиғилганларни яқинлашаётган мустақиллик байрами билан табриклади. Ўтган беш йил давомида мамлакатимизда барча соҳаларда улкан ўзгаришлар амалга оширилганлиги, халқимиз эртага эмас бугун яхши яшаши учун барча имкониятлар ишга солинганлиги алоҳида эътироф этилди.

Айниқса, «Шуҳрат» медали соҳиби, хушовоз хонанда Икромжон Абдуллаев ва бошқа хонандалар томонидан куйланган қўшиқлар барчага байрамона кайфият улашди.

Ш.Тўхтаматов,

O'zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши

матбуот котиби.

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    667
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+