Бағдодда партиянинг навбатдаги оммавий тарғибот тадбири ўтказилди

24.08.2021, 15:21

Бағдодда партиянинг навбатдаги оммавий тарғибот  тадбири ўтказилди

Бугун Бағдод тумани катта бунёдкорликка, ободонлаштириш ишларига юз тутган. Президентимиз эътироф этган “Бағдод тажрибаси” сифатида туманнинг дашт ҳудуди ҳисобланган “Мурувват” МФЙда янги замонавий шаҳарча барпо этиш ишлари жадал олиб борилиб, жараёнларда 3 мингдан зиёд қурувчилар меҳнат қилишмоқда.

Айтиш жоизки, бу ерда 1260 та хонадондан иборат 61 та кўп қаватли уй-жойлар, умумтаълим мактаби, Маданият маркази, мактабгача таълим ташкилоти, янги МФЙ биноси, поликлиника, савдо мажмуаси, коворкинг маркази, спорт комплекси, истироҳат боғи сингари ижтимоий соҳа объектлари қад ростламоқда. Кўп қаватли уйларда қурилиш ишлари Мустақиллик байрамига қадар якунланиши кўзда тутилган. Бу ҳам бағдодликлар учун муносиб байрам туҳфасидир.

O'zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши томонидан Бағдод туманида ўтказилган «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!» шиори остидаги мустақиллик тадбирларида тумандаги ислоҳотлар алоҳида эътироф этилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Мавлудахон Ибрагимова ва Баҳромжон Раҳмоналиевлар, меҳнат фахрийси Машрабжон Ҳурбоев ҳамда O'zLiDeP Бағдод туман Кенгаши раиси Муҳаммаджон Деҳқоновлар тадбир аввалида сўз олиб, йиғилганларни Истиқлол айёми билан қутларкан, мустақиллик аввало ўзлигимизни қайтаргани, мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, барпо этилаётган кўркам уй-жойлар, таълим ва тиббиёт муассасалари, спорт масканлари, замонавий корхоналар, кенг ва равон йўллар, боғу-ҳиёбонлар, шаҳар ва қишлоқларимиз қиёфасини бутунлай ўзгартириб, аҳоли фаровонлиги онги ва тафуккурини юксалишига хизмат қилаётганини таъкидладилар.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тўлқин Ҳайдаров ҳамда туман маданият уйи хонандалари томонидан куйланган Истиқлолни мадҳ этувчи қўшиқлар йиғилганларга байрам шукуҳини улашди.

Ш.Тўхтаматов,

O'zLiDeP Фарғона вилоят кенгаши

матбуот котиби

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    472
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+