Замона тинч бўлсин, замона!

25.08.2021, 17:09

Замона тинч бўлсин, замона!

Риштон туманидаги Халқаро кулолчилик марказида «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!» шиори остида мустақиллик байрами ўтказилди.

O'zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши томонидан ўтказилган тадбирда сўз олганлар сўнгги йилларда Риштон туманида олиб борилган ислоҳотлар, айниқса, туман марказида амалга оширилган бунёдкорлик ишларини алоҳида тилга олишди.

- Юртбошимиз томонидан барча соҳалар қатори ҳунармандчиликни ривожлантириш, ҳунармандлар фестивалини ўтказилиши биз, ҳунармандларни янада руҳлантирмоқда, - дейди ҳунарманд, «Дўстлик» ордени соҳиби Тоҳиржон Ҳайдаров.

Шунингдек, ташкилланган тадбирда партия томонидан амалга оширилаётган ишлар алоҳида эътироф этилди.

Таниқли хонанда Валижон Қодиров томонидан куйланган «Замона тинч бўлсин, замона» қўшиғига барча йиғилганлар жўровоз бўлишди.

Байрам тадбири риштонликлар хотирасида узоқ муддат сақланиб қоладиган бўлди.

O'zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    381
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+